Партия янгиликлари
Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Суҳбат чоғида Шерзод Раҳмонов карантин юмшаганлиги боис аҳолига озиқ-овқат ўрнига эҳтиёжига қараб меҳнат анжомлари етказиб бериш таклифини берди...
Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш энг муҳим масаладир
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ҳамда ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Вилоятда мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг қамраб олиниши, мактабгача таълим бўлимлари томонидан инновацион ёндашувнинг жорий этилиши ҳамда уларнинг моддий-техник аҳволи, давлат-хусусий шериклик дастурини амалга оширилиши борасидаги ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди...
Муаммо ижобий ечим топди: 14 та хонадон янги трансформатор тармоғига уланадиган бўлди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи фуқаро Бахром Сиддиқов тумандаги электр таъминоти корхонаси ходимлари хизматидан норозилик ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаат қилган эди...
Навоий вилоят кенгаши ва вилоят ёшларининг Ўзбекистон ёшларига табриги (видео)
Навоий вилоят кенгаши ва вилоят ёшларининг 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига табриги
Хоразм вилоят кенгаши 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан барча йигит-қизларни муборакбод этади (видео)
Халқ демократик партиясининг Хоразм вилоят кенгаши 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан барча йигит-қизларни муборакбод этади
Халқ демократик партиясининг 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига табриги (видео)
Халқ демократик партиясида ёшларнинг биринчи онлайн форуми бўлиб ўтмоқда
Айни дақиқаларда 30 июнь ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг биринчи онлайн форуми ўтказилмоқда...
Мақсуда Ворисова: Бу йил кеч қолдик, келгусида шу - имтиёз тартибини ўзгартирамиз (видео)
Бу вақтда Халқ демократик партияси ҳолатни ўрганиб, рақамлар билан асослайди ва ҳукуматга хат киритамиз...
Депутат сўровини юбориш - ваколат, шу билан бирга - катта масъулият
Аввало, депутат сўрови асосли, мақсади ва манзили аниқ бўлиши лозим. Тўғриси, фракциямиз йиғилишларида депутат сўрови сифатида тайёрланаётган масалалар кўриб чиқилганда, сўровни асослаш, ҳар томонлама пухта тайёрлашда камчиликлар борлиги маълум бўлаяпти. Масалан, қайсидир масала бўйича масъул ташкилот бир ёқда қолиб, умуман бошқа ташкилотларга нотўғри сўров юборилаётган, айрим масалалар эса ноўрин қўйилаётган ҳолатлар бўлаяпти...
«Сенатор ва ёшлар» мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Наманган шаҳар Ёшлар марказида “Сенатор ва ёшлар” мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди...
Президент фармон ва қарорлари ижросининг жойлардаги ҳолати депутатлар диққат марказида
Ишчи гуруҳи аъзолари жорий йил 15-25 июнь кунлари Самарқанд вилоятида аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказдилар.
Таҳлилий ўрганиш натижалари 2020 йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида муҳокама этилди...
Яна тўйлар ҳақида... Бизни қандай хавф кутяпти?..
Энг хавфлиси, ушбу индустрияда давлат органларида ишлаб туриб, коррупцион пуллари эвазига ўз бизнесини ташкил қилган кимсалар ҳам йўқ эмас. Табиийки, тўй-ҳашамлар ихчамлашиши, камхарж ўтказилиши уларнинг “манфаат”ларига тамомила зид келади. Шунинг учун улар зимдан фаол қаршилик кўрсатишни бошлайди. Пандемиядан кейин енгилликлар берилганида, “тўй-ҳашамлар индустрияси” дабдабали маросимлар ўтказиш бўйича агрессив тарғиботини бошлайди ва турли янги “хизматлар” таклиф қилиб, ҳавасманд ёшлар, соддароқ ота-оналарни харажат ботқоғига тортади. Фарзанди бахтини ўйлайдиган оиладан ҳар хил баҳоналар билан пул шилишнинг пайига тушади...
Ёшлар ойлиги давом этмоқда
30 июнь – Ёшлар куни этиб белгиланганлиги ҳам баркамол авлод вакилларини янада илоҳимлантириб юборди. Ушбу сана муносабати билан Навоий шаҳрида 5 муҳим ташаббус доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда...
Оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ўртага ташланди (видео)
27 июнь - Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситаллари куни муносабати билан Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан конференция ташкил этилди...
Биз Сизга ёрдам қўлини чўзишга доим тайёрмиз! (видеоролик)
Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан бирга бўлинг!
Хизматлар соҳасини ривожлантирмасдан туриб иқтисодий тараққиётни тасаввур қилиб бўлмайди
Таҳлиллар кўрсатишича, тараққий топган давлатларда хизмат кўрсатиш ва сервис улуши ялпи ички маҳсулотнинг 70-80 фоизини ташкил этади...
Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади. Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилиши белгиланган...
Шерзод РАҲМОНОВ: Бизда ўқишга кириш қийин, ўқиш осон. Ривожланган давлатларда эса бунинг акси
Бугун мен парламентдаги энг ёш депутатлигим билан озгина фахрланишим мумкин. Лекин масъулиятни ҳам сезиб турибман. Ёш депутатга ҳеч қандай имтиёз йўқ, албатта. Аммо бунга муносиб бўлиш, ёшлар номидан гапириш осон эмас. Шунинг учун кўп ўқишим, ўрганишим керак. Тақдиримга ёзилган чоғи, туман Кенгашига сайланган вақтимда ҳам юртимиз депутатлари орасида энг ёши кичиги эдим. Шундай бўлса-да, одамлар ишончини оқлашга қаттиқ ҳаракат қилдим. Парламент депутатлигига сайланишим ҳам шу ишонч туфайли, деб биламан...
Қоидаларга қатъий амал қилайлик!
Коронавирус инфекцияси бутун дунё олимлари эътиборида бўлиб, унга қарши вакцина уйлаб топиш учун илмий тадқиқот олиб бормоқда. Ҳар бир давлат инфекцияга қарши миллиардлаб маблағ сарфлаб курашмоқда.
Лекин шунга қарамай аҳоли орасида ушбу кўринмас балога қарши курашишда эътиборсизлик билан қараш ҳоллари кўп учраб турибди. Карантин қоидаларини бузиб, кўчаларда ниқобсиз юриш ҳолатлари кўп кузатиляпти. Уйда ёки кафе ресторанларда туғилган кунини нишонлаётган, тўй ва тадбир маросимларда белгиланган меъёр қоидаларига амал қилмаётган бепарво ҳамюртларимиз учраётганлиги ачинарли ҳол...
Ғаллакорлар рағбатлантирилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ғалла ўрими мавсумида фаол иштироки учун Қамаши туман штаб аъзолари тақдирланди...
Парламент, депутат ва сенатор сўровига мансабдор шахснинг ўзи жавоб беради
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан мансабдор шахслар номига юборилаётган сўровларга уларнинг ўзи эмас, балки турли даражадаги бошқа ходимлар жавоб бериш ҳолатлари учраб турипти. Бу ўз навбатида “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунда мансабдор шахс номига юборилган депутат (сенатор) сўровига мансабдор шахснинг ўзи жавоб бериши лозимлиги тўғрисидаги империатив норманинг йўқлиги билан изоҳланади...