Партия янгиликлари
Хотин-қизларга яна бир имтиёз
Президент қарорига асосан олий таълим муассасаларига кириш учун хотин-қизларга алоҳида 4 фоизлик давлат гранти асосида квота ажратилгани эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлди.
Буни нафақат аёллар учун, хотин-қизлар учун, балким келажагимиз учун берилаётган имтиёз, имконият деб қабул қилишимиз лозим. Бу кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва тўлов контрактини тўлашга имкони йўқ, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, отаси ёки онаси ногирон бўлган ёки ногирон фарзанди бор оилалар, оғир уй-жой шароитларида яшаётган ва доимий уй-жойига эга бўлмаган оилалардаги, бир сўз билан айтганда, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги хотин-қизларга берилаяпти...
Далаларда шовуллайди эл ризқи
Сурхондарё вилоятида қисқа фурсатда қарийб 13 минг гектарда ўрим ниҳоясига етказилиб, 53,5 минг тонна дон қабул масканларига топширилган.
Вилоятда ғалладан бўшайдиган майдонларнинг 20 минг гектардан ортиқроғи қишлоқлардаги кам таъминланган оилалар ва ишсизларга экин экиб олиш учун бўлиб берилиши мўлжалланган...
Жиноятчиликни очишда самарали восита
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасида барча шахси аниқланмаган мурдалар, жиноят содир этилган жойда топилган биологик излар, бедарак йўқолган шахслар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликлари учун ҳукм қилинган шахсларнинг геном бўйича миллий маълумотлар базасини ташкил этиши кўзда тутилган...
Инсон ҳаёти, қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун
Кечагина Андижон вилоятида рўй берган жиноят ички ишлар тизимида “қонунга сўзсиз итоат қилиш”, деган тушунча ишламаслигининг исботидир. Хўш, нима учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бундай ҳолатлар юз бермоқда? Нега “қатъий чора кўрилди”, деб берилган ҳисоботлардан кейин яна фуқароларни қийноққа солиш, инсон ҳуқуқларини бемалол паймол қилиш кузатилмоқда? Бизнингча, бу кўрилаётган “чоралар” тор доирада қўлланиши, тизимга етарлича таъсир қилмаганининг оқибатидир...
Хусусий боғчаларга қандай талаблар қўйилган?
15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусий боғчалар ҳам қайтадан очилади. Хусусий боғчаларга қандай талаблар қўйилган?
Одамлар билан гаплашиб, муаммоларни ҳал эта оладиган раҳбарлар керак
Тиббиёт соҳасидаги раҳбарликка одатда яхши шифокорлар тайинланади. Мен буни нотўғри, деб ҳисоблайман. Айтайлик, шифокор яхши хирург, соҳа бўйича билим ва тажрибага эга. Биз уни ишлаб турган операция столидан олиб, раҳбарликка қўйсак, икки томонлама ютқазиб қўямиз. Биринчидан, тиббиётда жуда яхши кадрдан, мутахассисдан айриламиз. Иккинчидан, бошқарувда тажрибаси бўлмаган кишини раҳбар этиб тайинлаймиз...
Ватан – катта оила, унинг тинчлиги, тотувлиги учун ҳар биримиз масъулмиз
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали дунёнинг турли давлатларида норозилик намойишлари сабаб юзага келаётган тартибсизликларни кузатмоқдамиз. Ҳокимиятга нисбатан ўз фикри, муносабатини билдириш устувор ҳуқуқлардан бири. Бу тинч йўл билан, бузғунчилик, ўт қўйишларсиз амалга оширилиши керак. Лекин охирги пайтда тинч намойишлар ортида турли хил бузғунчи кучлар ҳам ҳаракатга келиб қолди. Вазиятдан фойдаланиб, низо оловини ёқмоқчи бўлишяпти. Афсуски, бу совуқ шамол сизу биздан ҳам узоқ эмасдек туюлмоқда...
Бугундан очилаётган умумий овқатланиш объектларига қўйилган талаблар қандай?
Бир-биримиздан ўрганиб ишласак, натижалар яхшиланади
Бугун Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроқўм йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган йиғилишда партия ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди...
Яхши тажрибаларни оммалаштириш керак
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроқўм йиғилиши видеомулоқот шаклида бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимизда пандемия шароитида амалга оширилаётган ислоҳотлар, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ долзарб вазифалар, бу борадаги ишларни жойларда намунали ташкил этиш масалалари муҳокама этиляпти...
Чўзилган қўрқув. Ҳокимларни сайлаш бўйича тажриба-синов ўтказиш керак
Бошқарувни тубдан ислоҳ этмасдан, яъни фуқароларнинг ўзига ишончи, иродасини оширмасдан, қуйи поғоналардаги муаммоларни самарали ҳал этиб бўлмайди...
Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Баландариқ МФЙ да жойлашган "Водий ипак гилам" МЧЖ да 100 ўринли тикувчилик ва 40 ўринли гилам тўқиш цехи ташкил этилган бўлиб, шу кунгача 40 нафар ишсиз хотин-қизлар тикувчилик цехида иш бошлаган эди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Қўчқарова ва туман Кенгаши депутати Раънохон Назарова кўмагида коллеж битирувчилари ва ишсиз хотин-қизлардан 30 нафари гилам тўқиш цехига ишга жойлашди...
Депутат хайрли ташаббусларни амалга оширди
Ўзбекистан ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Х.Холмирзаева ташаббуси билан “Мустақиллик” МФЙ, “Истиқлол” МФЙ, “Обод турмуш” МФЙ ҳудудида яшовчи 53 та кам таьминланган, эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди. Уларнинг 14 тасига дехқончилик билан шуғулланиш учун 20 сотихдан ер ажратилди. 5 нафар фуқаро 1 гектардан ер олиб кластерга ишга кирди, 4 нафарига эса 7 сотихдан ер берилди...
Депутат Арнасойда ҳақиқий ҳолатни ўрганяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП Зулайҳо Акрамова Жиззах вилояти Арнасой туманида пандимея даврида озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш ишларини ўрганди...
Бу йил 810 мингта доимий иш ўрни қайта тикланади
Бундан ташқари 310 минг доимий, 633 минг мавсумий иш ўрни яратилади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2020 йил 8 июндаги Президент қарорига мувофиқ, ўзини-ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди...
Одамлар ўзлари учун қулай бўлган формат ва шароитда ишлайди
Фрилансинг йўналишда иш билан таъминлаш, маблағ топиш ва талабга доир ишни бажариш шартлари кўпгина қулайликлар келтириши билан аҳамиятли ҳисобланади. Одамлар ўзлари учун қулай бўлган формат ва шароитда ишлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ушбу йўналишдаги меҳнатни рағбатлантириш бўйича имкониятлар яратилмоқда...
Биз уй-жой ва комунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш тарафдоримиз! (видеоролик)
Ишлайман деган одамга ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди
Иши бор одамнинг ишончи ҳам бўлади. Инсон ўзини бахтли ва хотиржам ҳис қилиши учун аслида кўп нарса керак эмас. Тинчлик, доимий иш жойи, зарур эҳтиёжлари учун етадиган даромад манбаига эга кишининг ҳаётга ишончи мустаҳкам бўлади. Жойларда сайловчилар билан бўлган учрашувларда шунга гувоҳ бўлдимки, одамларимизда ишлаб чиқариш, ўз мустақил фаолиятини йўлга қўйиш истаги кучли...
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга қатор енгилликлар яратилмоқда
Амалда ўзини ўзи банд қилганларнинг 24 та фаолият турига рухсат берилган эди, эндиликда эса бундай фаолият турлари 67 тага кўпайтирилди. Яна бир аҳамиятли томони, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади...
Истеъмол саватчаси кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимояси учун зарур
Камбағалликни қисқартириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар бошланди. Бу эса ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш бир қатор омилларга боғлиқ. Бунинг учун аввало, камбағалликни белгиловчи мезонларни аниқлаштириб олишдир. Тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни белгилаш ана шу мезонни очиқлашга хизмат қилади.