Партия янгиликлари
Болажонларнинг беғубор оламига ғубор қўнмасин
Болалар ўзига хос беғубор олам. Аммо бу шундай оламки, у доим ҳимояга муҳтож...
22 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди
Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни меҳнатга жалб этиш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўзининг хиссасини қўшиб келмоқда. Учтепа тумани Бирлик маҳалласида бир марталик ниқоб тикиш цехи фаолияти йўлга қўйилиб, маҳалладаги 22 нафар хотин-қизлар ишга жалб этилди. Асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар аъзолари ва карантин шароитида ишсиз қолган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратиляпти...
Сурхондарёдан сайланган депутатлар Сирдарёда
Иш қизғин олиб борилмоқда. Сурхондарё вилоятидан ҳам 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ айни пайтда Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган аҳоли пунктларидаги жами 148 та хонадонни қуриш ва қайта таъмирлаш ишларини амалга оширмоқда...
Биргаликда, бирдамликда енгамиз
«Яшил» ҳудудларнинг «сариқ» ёки «қизил»га айланиши, айниқса, карантинга олинганлар орасидан эмас, аҳоли орасидан коронавирусга чалинаётганларнинг аниқланаётгани ҳар қандай инсонни қаттиқ ташвишга солади. Ахир аҳоли орасида битта инсон қоидаларни парво қилмай юрса, у неча кишига касалликни юқтириши мумкин? Ҳар биримиз бу масалада огоҳ ва хушёр бўлишимиз керак...
Дунё болаларники...
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий даҳасида жойлашган Ал-Фаробий маҳалласида истиқомат қилаётган бир қатор фарзандлар кўнглига байрам кайфияти улашилди...
Халқ демократик партияси: ЭЗГУ ҲАРАКАТ ЙЎЛИДА БИРЛАШАМИЗ!
Карантин қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида партия ходимлари ва депутатларидан иборат “Партия кўнгиллилари жамоалари” ташкил этилди. Ушбу жамоага партия кенгашлари масъул ходимларидан 214, маҳаллий Кенгашлар депутатларидан 1600 нафари жалб этилди...
Депутатлар Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ишламоқда
Халқ демократик партияси депутатлари ҳам сайловчилар томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада аниқ дастур ва “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамжиҳатликда муҳокама этишда жойларда фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхоналари билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган...
Сирдарёлик фаол депутатлар
Ўзбекистон ХДП карантин шароитида эҳтиёжманд юртдошларимизга ёрдам бериш, электорат вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйлаб “Меҳр улашинг” хайрия акциясини эълон қилган эди. Барча даражадаги депутатлар, партиямиз фаоллари бу ташаббусга катта хайрихоҳлик билдиришмоқда. Улар орасида Сирдарёлик депутатларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда...
“Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш” лойиҳаси давом этмоқда!
Наманган вилояти, халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Найим Абдукаримов ташабуси билан “Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш” лойиҳаси доирасида ўз сайлов округидаги камбағалликдан чиқиш ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли рўйхати шакллантирилиб, 9 оилага қорамол ҳамда 2 оилага майда шохли уй хайвонлари топширилди...
Вазиятга қараб чекловлар юмшатиб борилгани билан карантин талаблари ўзгаргани йўқ
8 майдан бошлаб эса “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилган ҳолда карантин чекловлари белгиланмоқда. Афсуски карантин чораларини юмшатилиши фуқароларимизда карантин талабларини бажариш шарт эмас, деган тушунчани бериб қўймоқда. Шунинг учун бепарволикка берилмасдан карантин қоидаларига тўрилқ риоя қилиниши зарурлигини эслатиб ўтмоқчимиз...
Эҳтиёжмандларга елкадош бўла олганлар ҳамиша юксак ҳурматга лойиқ
Ёши олтмишлар атрофида бўлган отахонни йўлда учратдик. Зиёли, ўртахол оилалардан бирининг вакили экан. Маҳалла раисларидан бири шу отахон тўйга боқаётган бўрдоқисини сотиб, маҳалладаги қийналиб қолган оилаларни озиқ-овқат билан таъминлаганини айтди. Мана шундай инсонлар халқимизнинг чинакам мурувватли эканлигини исботлайди. Бундай самимий, меҳр-мурувватли инсонлар қанчадан қанча эҳтиёжмандларнинг руҳини кўтармоқда, уларнинг бошига иш тушган қийин дамларда елкадош бўлмоқда...
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари яхшиланади
Жаҳонда озиқ-овқатга бўлган талаб ортиши баробарида унинг сифатига ҳам ёндашувнинг ўзгаргани соҳага бугунги кун назари билан эътибор қаритиш заруриятини юзага келтиради.
Айниқса, иқлим ўзгариши, ерларнинг чўлланиши, турли юқумли касалликларнинг авж олиши дунё аҳолисининг сифатли озиқ-овқатга бўлган талабининг кучайишига сабаб бўлмоқда...
Оқсаётган ижтимоий ҳимоя тизими: хато қаерда?
– Масъул орган мамлакатда эҳтиёжмандларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар тизимини яратиши керак. Бу фақатгина пул ёрдами шаклида эмас, инқирозли вазиятдаги оилаларга патронаж хизмати, ёлғиз кексаларни парваришлаш, етимларнинг жамиятга интеграциялашувига ёрдамлашиш, меҳнат муҳожирларининг оилалари билан ишлаш кабилар шаклида бўлиши мумкин...
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ – КЎЛАМДОР ФАОЛИЯТ
Айни дамда юқорида санаб ўтилган давлат органларининг ҳеч бири аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи вазифаларни бажармайди...
Афв, қувонч, кўз ёш, ҳаёт
Албатта, покланиш ва кечиримлилик ойи бўлган Рамазон ҳайити арафасида улар билан оила аъзоларининг бағри тўлиб, қувончига-қувонч қўшилгани баробарида, мазкур Фармон афв этилган юртдошларимизга жамиятда ўз ўрнини топишлари учун катта имкониятдир.
Маданият тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳаётдан узилиб қолмасин
Ҳозирги кунда оддий бир туманда маданият соҳасида 30 нафардан кўпроқ ходим бўлса, уларнинг бор-йўғи 2 ёки 3 нафари олий маълумотли мутахассис холос.
Маданият ва санъат соҳасининг қадри ошиши муҳим
Аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимизга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, бунинг учун республиканинг барча ҳудудларида театр, музей, кўчма цирк ва ҳайвонот боғлари фаолиятини доимий равишда йўлга қўйиш долзарб вазифадир...
Депутат эҳтиёжманд оилаларга борди
Юртимиз бўйлаб «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати доирасида кўплаб савобли ишларга қўл урилди. Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши депутати Лайис Баянасов ҳам пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз кексалар ва кам таъминлаган оилалар холидан хабар олди...
Бандлик дастури ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди (видео)
Давлатимиз раҳбарининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган видеоконференц алоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди...
Саховатпеша инсонлар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланади
Юртбошимизнинг “Меҳр ва саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонида саховатпеша инсонлар қадрланадиган бўлди, улар эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат кўрсатгани учун муносиб тақдирланади. Эътиборли жиҳати, ушбу фармонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшгани учун тақдирлаш назрда тутилмоқда...