Партия янгиликлари
Аҳолининг бўш пул маблағларини реал иқтисодиётга жалб қилиш қандай натижа беради? (видео)
ЎзХДП фракцияси аъзолари жарималар ҳақидаги меъёрга қарши чиқди
Фракция аъзоси Дилором Имомова жарималар турлари ва уларни қўлловчи ташкилотлар кўпайиши тўғри эмаслиги, бу келажакда жарималар адолатсиз қўлланилиши билан боғлиқ салбий ҳолатлар кўпайишига олиб келиши мумкинлиги, бундан аҳоли вакиллари норози бўлишини таъкидлади. Қонун лойиҳасига кескин қаршилигини билдирди...
Депутатларнинг жойлардаги ўрганиши беиз кетмади
“Хумоюн боғи” кўп тармоқли фермер хўжалигига қарашли хусусий тадбиркор Нормуродов Суҳробнинг 35 млн. сўм миқдорида Хитойдан келтирилган блок ғишт ишлаб чиқарувчи цех фаолияти билан танишилди. Цех ижарада фаолият олиб бораётган бўлиб, тадбиркор ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўради. Муаммо аукцион тизими орқали қонунчилик доирасида ҳал этиладиган бўлди...
У.Иноятов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятидаги ҳолатни ўрганди (видео)
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида камбағалликни қисқартириш, пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги, бандликни таъминлаш ишларини бевосита жойларга чиқиб ўрганди
Адлия вазири: Айрим мансабдорлар ҳақини талаб қилган, танқид қилган, муаммони видеога олиб оммага эълон қилганларни хуш кўрмайди
Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди...
Ишчи гуруҳ субсидия ажратилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилди
Иштихон туманида жойлашган "Чуқуркўл Балиғи" ишлаб чиқариш корхонасига балиқчилик, шоличилик, мева-сабзавотчилик йўналишида туман ҳокимлигининг қарорига асосан 22,78 ер майдони ажратилган, ишсиз фуқаролардан 48 нафарининг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига 0,47 га ер майдонлари ажратилган. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 48 нафар фуқаронинг ҳар бири учун 2 млн. 230 минг сўмдан, Халқ банкидан жами 223 млн. сўм субсидия ажратилиши керак эди. Лекин банк томонидан ҳозирги кунгача маблағ ажратиш пайсалга солиб келинаётган экан. Ишчи гуруҳ ташаббуси билан бу масала ижобий ҳал этилди...
Булунғурда маҳалла раислари муаммоларни айтди, депутатлар ёрдам берадиган бўлди
Парламент қуйи палатаси ишчи гуруҳи таркибида ЎзХДП фракцияси аъзолари Дилбар Мамаджанова ва Мавжуда ҳам Самарқанд вилоятида жойларга чиқиб, камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ жараёнларни бевосита ўрганяпти.
Депутатлар Булунғур тумани 1-сектор ҳудудига кирадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан сектор штабида суҳбатлашди. Мулоқот чоғида “Небўса” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нурматова Моҳира қишлоқ оилавий поликлиникасининг аҳоли учун ноқулай жойда жойлашгани тўғрисида мурожаат қилди...
Секторлар фаолиятига бир назар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Президент қарорларида кўрсатилган имтиёзларнинг тадбиркорларга етиб бориш аҳволи, аҳолининг турмуш шароити ва уларни яхшилаш борасида Бухоро вилоятида секторлар ва ижро органлари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида 2-секторга ташриф буюрди.Ташриф давомида депутат 2-сектор котиби билан учрашиб, ўзини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди...
20 миллион кредитга кўп иш қилиш мумкин, гап – ҳаракатда, меҳнатда
Қишлоқ ҳаётини чуқур билмайдиган айрим кишилар турли етишмовчиликларда, камбағал оилалар пайдо бўлишида одамларнинг ўзини айблашга иштиёқманд бўлишади. Тўғри, хафсаласиз кишилар ҳам йўқ эмас, лекин қишлоқлардаги аҳолининг асосий қисми меҳнатдан қочмайдиган инсонлар. Фақат улар ёрдам, қўллаб-қувватлаш сезилмагани учун озроқ кўнгилсизланган. Амалий ёрдам берилса, ҳар хил сунъий тўсиқлар билан қийинчиликларга дучор қилинмаса, камбағал оилалар кўпаймайди...
“Бошқаларни ҳуқуқини поймол қилиш эвазига яратилган имтиёз бизга керак эмас”
Депутат Мақсуда Ворисова олий таълим бўйича ўқишга кириш билан боғлиқ имтиёзлар ижтимоий адолат тамойилиги зид экани, ёшлар ўртасида тенгсизликни келтириб чиқаришини айтган эди. Бу фикрга кўплаб юртдошларимиз муносабат билдиряпти...
Танзила Норбоева: «Ҳақиқатнинг кўзига тик қарай бошлаганимиз ҳақиқий вазиятни яхшилашга замин яратмоқда»
Муаммоларни хаспўшлаш эмас, балки уларни ҳал қилиш йўлидан борилгани, ҳақиқатнинг кўзига тик қарай бошлаганимиз ҳақиқий вазиятни яхшилашга замин яратди. Узоқ йиллар «бизда ҳаммаси яхши, муаммо йўқ», дейилгани билан айрим муаммолар газак олиб кетгани сир эмас.
Каттақўрғон туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай йўлга қўйилган?
Аввал хабар берилганидек, У.Иноятов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси ишчи гуруҳи айни кунларда Самарқанд вилоятида камбағалликни қисқартириш, пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги, бандликни таъминлаш ишларини бевосита жойларга чиқиб ўрганмоқда...
Ўқишга имтиёз бир ёшни қувонтирса, мингини хафа қилади. Шунда имтиёз нега керак?
Мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимидаги ходимлар фарзандлари учун белгиланган имтиёзни ҳам тушуниш қийин. Шундоғам бу тизимлардаги ходимлар катта имтиёзларга эга. Энди уларнинг ҳисобидан фарзандларига ҳам имтиёз берилиши қанчалик ижтимоий адолат тамойилига тўғри келади?.. Айтайлик, оддий деҳқон ёки боғбоннинг ўқишни дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ истайдиган қора кўз фарзанди кимларгадир имтиёз берилгани учунгина “йиқилса”, жамият, сиз билан биз унга адолатсизлик қилган бўлмаймизми? Бундай фарзандларнинг қалби синмайдими? Дили оғримайдими?..
Улуғбек Иноятов бошчилигидаги парламент ишчи гуруҳи Иштихон туманидаги муаммоларни ўрганди
Амалий ёрдам кўрсатилса, самарасиз фойдаланилаётган 200 гектар лалми майдонда интенсив узумзор ташкил этиш имконияти бор экан. Таклиф шундай эканки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан 200 гектар майдонда узумзор ташкил этилиб, аҳолига лизинг ёки кредит маблағлари ҳисобига берилса, 400 та оила бандлигини таъминлаш мумкин бўларкан...
У.Иноятов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Иштихон туманда бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганди (видео)
Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари У.Иноятов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кеча Иштихон туманида бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганди, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди...
Қизилтепада 20 нафар ёшга ер ажратиб берилди
30 июнь – мамлакатмизда ёшлар куни. Ушбу сана муносабати билан ҳар йили «Ёшлар ойлиги» ўтказилади. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ёшлар ойлиги муносабати билан «Ҳар бир ёшга 50 сотих» лойиҳаси ўтказилмоқда...
Депутат Чортоқда янги ташаббусларни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова ўзи сайланган ҳудуд Наманган вилояти Чортоқ туманида реал ҳолатни ўрганибди, кўп янги ташаббуслар амалга ошаётганига гувоҳ бўлибди...
Суд фаолиятини такомиллаштириш юзасидан муаммолар ўрганилди
Суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллигини таъминлашда халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш, жойлардаги муаммоларни ҳамда амалдаги ҳолатни ўрганиш, суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш мақсадида ҳудудларда депутатлар ва сенаторлар томонидан таҳлиллар ўтказилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди...
Қуйи палата ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида реал ҳолатни ўрганишни бошлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганишни бошлади...
Президент қарорлари ижроси амалда
Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати пандемия даврида 4 та сектор раҳбарлари томонидан аҳолига яратилган имкониятлар, Президент қарорида кўрсатилган имтиёзлар, шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда тарбиркорларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдам борасида қилинаётган ишлар бирма-бир кўриб чиқилди. Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, жойларда сектор раҳбарлари тадбиркорликни йўлга қўйиш, хотин-қизларни иш билан банд қилиш борасида юзага келаётган муаммоларни имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал этиб келмоқдалар...