Аёллар билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара

Юртимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш асосий масалалардан биридир. Айниқса, маҳаллалар кесимида йўлга қўйилган «Аёллар дафтари»нинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу «дафтар» - ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бўлган, ишсиз хотин-қизлар бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади. Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга муҳтож, имконияти чекланган, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида тура ржой мавжуд бўлмаган, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногирони бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар ҳам назоратга олинади.

Ўзбекистон ХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси Ф. Темиров ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Раъно Валиева иштирокида Ғамхўр маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.

– «Ғамхўр» – туманимиздаги энг олис ҳудудлардан бири ҳисобланади, – дейди депутат Р. Валиева. – Ушбу маҳаллада 4552 нафар аҳоли истиқомат қилади. 45 нафар хотин-қиз «Аёллар дафтари»га киритилган. Ҳозирги кунда 14 нафар хотин-қизлар давлатимиз раҳбари 2020 йил 13 октябрда имзолаган «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси ҳамда ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ўқув курсларига жалб этилган.

Боқувчисини йўқотган Саломат Душамова ва Мохигул Умарова хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилояти кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш