Ёшларга янада яқинмиз!
Ёшларга янада яқинмиз!

 

Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 27-январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектр ўтказилиб, унда мазкур масала юзасидан қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, партиямиз ташаббуси билан жойларда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида бир қатор амалий тадбирлар ташкил эитиб келиняпти. Лойиҳа доирасида партиянинг Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги  тадбир “Fargonaazot” АЖ корхонасида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи рахбари Зокиржон Зохидов, Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари, Ёшлар парламенти аъзоси Шохрух Ўктамов, Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари Абдупатта Солижонов ва Багир Абдураимовлар, шунингдек, партия вилоят кенгаши масъул ходимлари ва ёшлар иштирок этишди.

Дастлаб ёшлар корхонада ташкил этилган “Илмий инновацион маркази”даги олиб борилаётган ишлар, ёш олимларнинг тадқиқотлари ва  янги лойиҳалар билан атрофлича таништирилди.

Дастур давомида ёшлар билан фикр-мулоҳазалар юритиш, уларнинг илғор ва амалиётга жорий этиш истагидаги таклиф ва ғояларини илгари суришга имкон бериш мақсадида, очиқ мулоқот ташкил этилди. “Ёшларга кўмак!” лойиҳаси халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида бўлганлиги боис, ўз навбатида йигит-қизлар ўзларининг ва ёшларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсиялар билдирди.

Давлат раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича дастуриамал бўлган 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича очиқ мулоқотда ўз сўзи ва ўрни билан партияга хайрихоҳлик билдирган ёшларга китоблар жамланмалари туҳфа этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш