Партия янгиликлари

Монополия ва рақобат масалаларини энди парламент ҳам назорат қилади
Энг ачинарлиси шундаки, ўзининг эркин бозор шароитида “эрта”сини кўра олмайдиган корхоналарни имтиёз ва преференциялар тақдим қилишнинг самарасиз тизими орқали “юзада” сунъий сақлаб туриш жараёнларининг йиллаб давом этиб келаётганлиги чет эл инвесторларига мамлакатимиз бозорларига оид салбий сигналларни тарқатиш омилига айланиб қолди. Бундан ташқари табиий монопол ҳолатдаги корхоналарнинг ўз мавқеларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари, уларнинг рақобатни ривожлантиришдан манфаатдор эмаслиги мамлакат иқтисодиётининг глобаллашув шароитидаги рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда...

Ёшлар парламентига сайловларда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланди (инфографика)

Ажойиб инсон ёди
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бошқармаси раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўзимурот Авазовни Сурхондарё жамоатчилиги яхши биларди, у киши фидойилиги, тўғрилиги билан бутун республикада ҳам ҳурмат қозонган эди. Бу инсонни вилоятимиздаги зиёлилар, катта кичик раҳбарлар устоз, деб ардоқларди...

Ҳозир кўпчилик ўзида вирус бор-йўқлигидан шубҳаланяпти. Нима қилиш керак?
Лекин коронавирусга қаерда текшириш мумкин, деган саволга Тошкент шаҳрида тўртта хусусий клиника манзили берилди. Бу клиникаларда ҳар бир тест учун 220 мингдан 350 минг сўмгача хақ тўланиши керак. Тестлар сони кўп бўлгани сабабли жавоб 3 кундан 5 кунгача кечикмоқда. Ҳамма ҳам бу маблағни тўлай оладими ва энг муҳими, шунча муддат кута оладими?..

Давлат ва халқ бирдамликда ҳар қандай синовдан ўтишга қодир
Бугун нафақат Ўзбекистонда, жаҳондаги мана-ман деган давлатларда ҳам коронавирус пандемияси кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни юзага келтирмоқда. Ҳамма бирдамлкда бир мушт бўлиб ҳаракат қилмас экан, вазият жиддийлашиб бораверади.
Мамлакатимизда ҳам карантин чоралари яна кучайтирилди. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинади...
Мамлакатимизда ҳам карантин чоралари яна кучайтирилди. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинади...

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўзгарди
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари II пленуми бўлиб ўтди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги пандемия шароитини инобатга олиб, йиғилиш видеоконференция тарзида бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибига битта ташкилий масала қўйилган эди. Пленумда вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Мажидхон Усмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди...
Йиғилиш кун тартибига битта ташкилий масала қўйилган эди. Пленумда вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Мажидхон Усмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди...

Виждонли депутат сайловчи билан елкама-елка туради
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари З.Зоҳидов, У.Қўчкоровлар томонидан сайловчиларни ўйлантираётган муаммолар аниқлаш ва уларни ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди...

Шерзод Раҳмонов Мактабгача таълим вазирлигига депутатлик сўрови билан чиқди (видео)
Пешку туманидаги йиллар давомида яроқсиз, тўкилиб тушай, деб турган биноларда фаолият олиб бораётган иккита боғчани таъмирлаш бўйича Президент топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси қарорида вазифалар белгиланганлигига қарамай, амалий ишлар бошланавермаган. Нега бундай бўлган? Мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабаб болалар оғир таълим-тарбия олиши керакми?..

Депутатлик сўровига муносабат
Аҳолини ўйлантираётган масалалар тезда ҳал этилишида, партия электорати манфаатлари ҳимоя қилинишида депутатлик сўровининг ўрни беқиёс. Шунингдек, масъуллар эътиборидан четда қолаётган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар ечим топишида, ҳудудларда қонун ва фармонларнинг ижроси устидан назорат ўрнатишда ҳам сўровларнинг аҳамияти катта. Шу боисдан Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Турли ташкилот ва идораларга сўровлар юбориб, уларнинг ижросини назоратга олишмоқда...

Халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун! (видеоролик)

Шарофиддин Назаров: «МАҚСАДНИ ЯНГИЛАШ, ВАҚТНИ ЭСА ҚАДРЛАШ КЕРАК»
Авваллари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига бир ёқлама ёндашилган. Хом ашё базаси етарли, демак, ўша ҳудуд яхши, деб баҳоланаверган. Ишлаб чиқариш жойлаштирилганда ҳам инфратузилма қулайлиги биринчи ўринда турган. Натижада олис қишлоқлар эътибордан четда қолиб кетган. Ҳозирда эса бунинг мутлақо акси. Ҳар бир ҳудуднинг меҳнат салоҳияти, аҳолининг талаби, жойлашуви, иқлимидан келиб чиқиб, инвестицион лойиҳалар устида ишланмоқда. Бу эса иқтисод соҳасида ҳам янгича ёндашувни талаб қилмоқда. Энди фақат лойиҳа билан иш битмайди. Шу ўринда иқтисодий жараёнларни ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш масалалари ҳам долзарб бўлиб бораяпти...

Бизда ажрашиш осонми?
Оилаларни сақлаб қолиш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш кераклигини ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда

Данғарадаги ХДП депутати сайловчилар муаммоларини ҳал этди
Партия фаоллари ва депутат уйма-уй юриб, хотин-қизлар билан суҳбат қуришди. Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ҳамда касаначиликни ривожлантириш оркали аёллар бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди...

Оила мустаҳкамлигини таъминлашга барча масъул
Камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш бўйича кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари уйма-уй юриб, аҳолининг турмуш тарзидан хабардор бўлмоқда. Иш бошлашга иштиёқи ва қизиқиши бор, лекин қўлида маблағи йўқ фуқаролар фаол қўллаб-қувватланмоқда. Томорқадан оқилона фойдаланиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориляпти...

Ёшлар парламенти ўзига ишонганлар учун минбар бўлиши керак
Яна бир муҳим жиҳати шуки, ёшлар Ўзбекистон йигит-қизларига бугун нима кераклигини ҳаммадан кўра яхшироқ билади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳаётини ўзгартириш, муаммоларни енгишда учраётган тўсиқларни улар аниқ ва тиниқ кўра олади. Шу маънода, қонун лойиҳалари муҳокамаларида айнан ёшлар вакилларининг иштирок этиши парламентда уларнинг манфаати ишончли ҳимоя қилиниши, камчиликлар, муаммолар асосли тарзда кўриб чиқилиши, янги ғоялар билан суғорилган таклифлар акс этиши учун хизмат қилади...

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар диққатига!
Ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда фаол иштирок этишни мақсад қилган, қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш, мамлакат миқёсидаги муҳим масалаларни муҳокама этиш жараёнларида ўз овози, таклифи билан қатнашишни хоҳлайдиган йигит-қизлар, “Ёшлар парламенти” аъзоси бўлишни истасангиз, Халқ демократик партияси сизга ёрдам беришга тайёр!..

ХДП фракцияси аъзолари олти ойлик фаолияти натижаларига кўра мос номинациялар бўйича тақдирланди (видеоролик)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари олти ойлик фаолияти натижаларига кўра мос номинациялар бўйича тақдирланди

Депутат 2 та мактаб таъмири учун 4.2 миллиард сўм ажратилишига эришди. Лекин, шу билан муаммо ҳал бўлдими?.. (видео)

“Кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшилди”
Ташрифнинг иккинчи куни давлатимиз раҳбари иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президентимиз жойларда ютуқлар борлигини, ўзгаришлар бўлаётганини, лекин булар ҳали кўзлаган марраларимизга мос эмаслигини таъкидлади. Бу бўйича вилоят фаолларига аниқ кўрсатма ва вазифалар белгилаб берди...

Халқ демократик партияси таълимда ижтимоий тенгликни таъминлашга доим интилади (видеоролик)
Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан бирга бўлинг!