Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мингбулоқ тумани кенгаши халқ депутатлари туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Нуршод Худойбердиев билан бирга “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди.
Ишчи гуруҳи “Қолгандарё” махалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот ўтказилди, мурожаатлар ўрганилди, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.
Шу куни ҳудудларни ободонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, бандликни таъминлаш, пенсия ва ижтимоий нафақалар бўйича мурожаатлар бўлди. Масалаларнинг барча депутат назоратига олинди.
Мулоқот давомида маҳалладаги 2014 йилда туғилган Миркамол Эргашалиевнинг ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги маълум бўлди. Депутат ташаббуси билан унга аравача олиб берилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати