Партия янгиликлари

Адолатни қарор топтиришга парламент ҳам масъул
Очиғини тан олиш керак, кейинги вақтларда инсон ҳуқуқлари бузилиши, одамларнинг норозилиги кўпроқ ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти билан боғлиқ бўлмоқда. Соҳа ходимлари фуқароларга ҳурмат билан муомала қилмаслиги, шаънини қадрламаслиги, қадр-қимматини камситишига оид ҳолатларга тез-тез дуч келиняпти...

Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Мамлакатимиз аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил этадиган ёшларнинг бугунги кайфияти, қизиқишу интилишлари, маънавий-руҳий олами қандай? Ўз навбатида, уларни нима ўйлантиради ва ташвишга солади? Ўзи бугун ёшлар нималар билан банд? Уларни кўпроқ нималар қизиқтиради?
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида вилоят партия кенгаши ташаббуси билан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди...
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида вилоят партия кенгаши ташаббуси билан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди...

Давлат рамзлари улуғ ва муқаддасдир
Ватан рамзлари доимо шу қадар улуғ ва муқаддас саналганки, унинг учун одамлар жонларини фидо қилганлар. У кишиларни якдилликка, муштарак мақсад йўлида бирлашишга чорлаган. Зеро, миллий рамзлар ор-номус, шон-шараф саналган. Бунга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин...

Фармон ва қарорлар жойларда қандай ижро этилмоқда?
Ишчи гуруҳи аъзолари жорий йил 15-25 июнь кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси, яшаш тарзи билан яқиндан танишди. Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилди. Жойларда аҳоли вакиллари, фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди...

Субсидия муҳтожга етиб боряптими?
Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилиши белгиланди...

Кичик саноат зоналаридаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда
Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашидаги ЎзХДП депутати, "Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ бош директори Улуғбек Қўчкоров ташаббуси билан Риштон тумани ҳудудидаги кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди...

“Мен коррупцияга қарши тура оламанми?”
Бугун халқаро ўзаро манфаатли иқтисодий-ижтимоий алоқаларимиз кучайиб, шаффофлашиб бораётган бир шароитда коррупция иллатига барҳам бериш ўта муҳим аҳамият касб этади. Бу мақсад йўлида барчамиз бирлашишимиз, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлишимиз, коррупцияга қарши муросасиз курашда шунчаки қўллаб-қувватловчи эмас, аксинча, “мен коррупцияга қарши тура оламанми?”, деган аччиқ савол курашнинг олдинги сафларида туришимиз зарур...

Ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олинди
“Ёшлар куни” байрами арафасида маҳаллий партия кенгашлари томонидан меҳр-мурувватга муҳтож, имконияти чекланган юртдошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди...

Ҳаётимиз қандай бўлиши аввало, ўзимизга боғлиқ
Сайловчилар билан учрашувларда аҳолини қарор аҳамиятини, ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга берилаётган имконият ва имтиёзлар билан таништириш керак. Одамларимиз орасида қўлида ҳунари, касбу-кори борлар жуда кўп. Фақат уларни қўллаб-қувватлаш, иш бошлаши учун кўмалашиш, йўл-йўриқ кўрсатиш керак. Кўпчилик имконият ва имтиёзлардан бехабар бўлиб, қаердан иш топсам экан деган ўй билан юраверади...

Давлат герби ғурурлантиради, ҳаяжонлантиради
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби — ғурур ва ифтихоримиз тимсоли!» мавзусида онлайн илмий-маърифий конференция ташкил этилди...

Муқаддас Ўразалиева: Депутатнинг ваколати чексиз эмас
Туман марказидан 35 километр олисда жойлашган Қорамозор деган ҚВП бор эди. Мана шу қисқартириш масаласи кўтарилган вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олис ҳудуддаги 2 та ҚВПни қисқартириш масаласи билан ишчи гуруҳи келди. Шунда туғиш ёшдаги аёллар сони, неча фоизининг автомашинаси борлигию ёш болаларда учрайдиган хавфли ҳасталиклар ҳақида айтдим. Кечаси кўзи ёрийдиган аёл ёки иситмаси кўтарилиб, талвасага тушиб қоладиган боланинг ҳаётини сақлаб қолиш даражаси пасайиб кетиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунга қарамасдан 2та ҚВП опитималлаштириш сабабли қисқартирилди...

Коррупцияга қарши кураш тизимли бўлиши муҳим
Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ муаммо жуда чуқур ва йиллар давомида шаклланиб келган. Унга қарши курашиш учун муаммоли ҳолатларни, қонунларни, давлат идоралари фаолиятини тизимли таҳлил қилиш зарур. Бу борада “бугун бошлаб, эртагаёқ тугатамиз” қабилида иш тутиш ярамайди...

Ресурслар самарали йўналтирилмаса, муаммолар охиригача ҳал этилмайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларда ўрганишлар ўтказди ва унинг натижалари палата Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинди. Хусусан, муҳокама жараёнида масофадан онлайн тарзда иштирок этган Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Зулфия Туйева қуйидаги фикрларни билдириб ўтди...

Ярим йиллик сарҳисоб: вазифалар ва натижалар
Халқ демократик партиясининг ўтган ярим йилликдаги фаолияти билан боғлиқ асосий натижалар

Тавсиянома учун хотин-қизлардан аризалар қабули бошланди. Талабгорлар учун батафсил маълумот
2020/21 ўқув йили учун қабулдан бошлаб, хотин-қизлар учун жами давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли грант ажратилиши белгиланди. Ушбу тўрт фоиз – бу йил 940та грант квота демакдир...

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Инсон қадрини кўтаришга хизмат қиладиган стратегия
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қила олган жамиятдагина адолат қарор топади, инсонга муносиб яшаши учун тўлақонли шароит яратиб берилади. Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқи олий қадрият экани белгиланган...

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг биринчи онлайн форуми (видео)
30 июнь ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг биринчи онлайн форуми бўлиб ўтди...

Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Суҳбат чоғида Шерзод Раҳмонов карантин юмшаганлиги боис аҳолига озиқ-овқат ўрнига эҳтиёжига қараб меҳнат анжомлари етказиб бериш таклифини берди...

Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш энг муҳим масаладир
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ҳамда ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Вилоятда мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг қамраб олиниши, мактабгача таълим бўлимлари томонидан инновацион ёндашувнинг жорий этилиши ҳамда уларнинг моддий-техник аҳволи, давлат-хусусий шериклик дастурини амалга оширилиши борасидаги ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди...