“Аёлларга кўмак” лойиҳаси: имтиёзли кредитлар ҳисобидан аёллар бандлиги таъминланмоқда
“Аёлларга кўмак” лойиҳаси: имтиёзли кредитлар ҳисобидан аёллар бандлиги таъминланмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ўктам Бекмуродов ташаббуси билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси асосида амалий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилди. Уларни касб-ҳунарга қизиқтириш, ҳаётга ишончини ошириш, тадбиркорликка жалб этиш ва имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди.

Амалий тадбир доирасида Шўрчи туманинг “Оққўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган, “Аёллар дафтари”га киритилган Дилфуза Бобохоновага депутат Ў.Бекмуродов ёрдами билан имтиёзли кредит олиб берилди. Натижада у ўз ишини йўлга қўйди ва 3 нафар маҳалладошини ҳам доимий иш билан таъминлади.

“Аёллар дафтари” дан ўрин олган туманнинг “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Марҳабо Ҳамзаева олган кредити ҳисобидан ўзи билан бир қаторда ишсиз бўлган икки нафар қизининг ҳам бандлигини таъминлади.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш