Партия янгиликлари

Янги иш ўринлари яратганларга кенгроқ имкониятлар берилиши керак
“Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугунги кунда коронавирус пандемияси даврида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб этиш, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинди.

Камбағаллик нима?
Камбағаллик, умуман олганда, нисбий тушунчадир. Баъзилар хорижнинг энг нуфузли масканларида дам олмагани учун ўзини камбағал санаса, бошқа бировнинг бошида бошпанаси ва еярга таоми йўқлиги учун камбағал дейилади. Камбағаллик муаммоси дунё олимлари томонидан икки асрдан бери ўрганилиб келмоқда. Тан олинган қарашларга кўра, камбағаллик уч даража билан белгиланади: мутлоқ кабағаллик, нисбий камбағаллик ва субъектив камбағаллик.

Сиёсий партияларни молиялаштиришни такомиллаштириш керак(ми)?
Вакиллик ҳокимияти яхши ишлаши учун сиёсий партиялар фаолияти кучли бўлиши керак. Бу куч ўз-ўзидан пайдо бўлиши қийин. Бунинг учун сиёсий партияларга ташаббускор, салоҳиятли, ҳаракатчан кадрлар, замонга мос моддий-техник база сув билан ҳаводек зарур. Бу икки зарурат барқарор ва етарли молиявий таъминотни тақозо этади.

Чекка ҳудудларда ахборот технологияларидан фойдаланиш учун қатор муаммолар бор...
Ҳудудларда рақамли тизим имкониятларидан фойдаланиш бўйича муаммолар кўп бўлса, биз қандай қилиб ушбу соҳани ривожлантирамиз? Ахборот технологияларисиз ҳаётни, кундалик турмушни тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳозирги шароитда бу масалага кўз юмишга ҳаққимиз йўқ...

ХДП ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАЙДИ!
2020 йил 12 июнь куни соат 14:00 да Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Мақсуда Ворисова, Фирдавс Шарипов ҳамда Шерзод Раҳмоновлар иштирокида ЖОНЛИ ЭФИРДА очиқ мулоқот бўлиб ўтади...

Мирзачўлда озиқ-овқат хавфсизлиги қандай ҳал этиляпти?
Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув обдорида 2020 йил 1 май куни бўлиб ўтган сув тошқини натижасида бошқа туманлар сингари Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳри ҳамда марказга яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли томорқасини етиштириш ва суғориш учун оқова сув таъминоти масаласида жиддий муаммолар юзага келган...

ЎзХДП фракцияси хусусий бандлик агентликлари ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича қандай фикрда?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновга кўра, вазирлик томонидан хусусий бандлик агентликлари фаолияти, уларнинг фуқароларни ишга жойлаштириши, пул айланмалари, тушумлари миқдори ўрганилган. Шундан келиб чиқиб, шунча миқдор белгилангани айтилди. Тўғри, таҳлиллар бор, деб айтилди, лекин фракцияга ўртача таҳлиллар ҳам тақдим этилмади. Қонунга киритилаётган ҳар бир ўзгартириш, айниқса, маблағ билан боғлиқ ўзгартириш ҳар томонлама асослантирилиши зарур, деб ҳисоблаймиз...

Имзоси сохталаштирилганини даъво қилган хоразмлик фермернинг ерлари ХДП сенатори иштирокида қайтарилди
Ерлари туман захирасига қайтариб олинган, унинг номидан ёзилган аризадаги имзо қалбаки эканини айтиб, май ойида мурожаат қилган қўшкўпирлик фермернинг мурожаати юзасидан Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан хоразмлик сенатор, ХДП аъзоси Гавҳар Дурдиева бошчилигида комиссия тузилди ва Қўшкўпир тумани ҳокимлиги билан фермер иштирокида муаммолар ўрганилиб, ерлар қайтариб берилди.

Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ўзгартирилади
Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди...

Муаммонинг илдизига етмай, натижани ўзгартириб бўлмайди
Партия Марказий Кенгашида фракция аъзолари иштирокида мана шу масалага бағишланган семинар ўтказилди. Тадбирда қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш тартиби ҳақида атрофлича сўз юритилди...

Фуқаролар муаммолари ўрганилмоқда
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлари ҳамда Сирдарё вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари билан биргаликда “Аҳиллик” МФЙ ҳудудидаги 10-мактабга жойлаштирилган Сардоба сув тошқинидан талофат кўрган фуқаролар билан учрашув ташкил этилди...

Cенатор маҳалла аҳолиси муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бермоқда
Қорақалпоғистон республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева Нукус шаҳар “Амударё” ОФЙ ҳудудида сув муаммоларини ҳал қилишда ёрдам сўраб, мурожаат қилган 30 нафар фуқаро билан учрашди.
Маҳалла ҳудудида аҳоли томорқаларининг сувсиз қолаётганлиги, ичимлик сувида ҳам узилишлар бўлаётганлиги маълум бўлди...

Ҳалол меҳнатнинг меваси ширин бўлади
Олтиариқ замини вилоятимиз хазиналаридан бири. Бу ерда кейинги йилларда узумчилик яхши ривожланди. Туманда 2833 гектар майдонда токзорлар мавжуд бўлиб, тақдим этилган янги лойиҳаларга кўра, узумчиликни ихтисослаштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, бу эса ўз навбатида экспорт салоҳиятини йилига 65-70 миллион долларга ортишини таъминлайди ҳамда 660 та янги иш ўринлари яратилади...

30 кишилик тўй дунёқарашимизни ўзгартиради
Ҳар ёмонликда бир яхшилик яширин, деганларидек тадбирлар ихчамлаштириб ўтказилиши аҳолимиз онгига ижобий таъсир қилди, деб ўйлайман.

Депутат халқ билан доим бирга
Наманган вилояти, халқ депутатлари Поп туман Кенгаши депутати Ш.Хакимова томонидан худудидаги “Нуробод” МФЙда яшовчи кам таминланган оилалар ҳолидан хабар олинди...

Болалар қўғирчоқ театри учун бепул жой ажратилди
Наманган вилоятида 80 та маданият маркази бўлиб, уларнинг 38 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу маданият марказларида 273 та тўгарак (180 таси пуллик, 93 таси бепул) ва 37 та ҳаваскорлик жамоалари фаолият кўрсатмоқда...

Халқимиз ва давлатнинг дунёдаги обрўси ошиши муҳим
Айрим раҳбарлар рейтинглар билан ишлашга етарлича эътибор қаратмаётгани, халқаро ташкилотлар ўтказаётган сўровларда аксарият ислоҳотлар ўз аксини топмаётгани устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси қуйи поғоналарда қолишига сабаб бўляпти.
Бу борадаги камчиликларни чуқур таҳлил қилиш, амалий ишларни жонлантириш мақсадида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди...
Бу борадаги камчиликларни чуқур таҳлил қилиш, амалий ишларни жонлантириш мақсадида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди...

Камбағалликни қисқартириш ўз қўлимизда
Аҳолимиз катта умид билан кутиб турган Истеъмол саватчаси ва яшаш минимуми тўғрисидаги қонунни октябр ойига қадар қабул қилиш бўйича режалаштирилган ишларни тезлаштириш бўйича топшириқ берилди. Партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган ушбу масаланинг ҳал этилиши кам таъминланганлик мезонини аниқ белгилаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади...

Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги юртдошларимизга қандай ёрдам берилади?
Фарғона вилояти Риштон туманида амалий семинар ташкил этилди.
Ишчи гуруҳларга қўшимча равишда камбағалликни камайтириш максадида бир қатор вазифалар юклатилди. Ҳар бир ҳудуд бўйича аниқланган кам таьминланган оилаларнинг ҳар бирига кириб бориб "Ҳар бир оила-тадбиркор" Давлат дастури бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш имкони ва...
Ишчи гуруҳларга қўшимча равишда камбағалликни камайтириш максадида бир қатор вазифалар юклатилди. Ҳар бир ҳудуд бўйича аниқланган кам таьминланган оилаларнинг ҳар бирига кириб бориб "Ҳар бир оила-тадбиркор" Давлат дастури бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш имкони ва...

Инклюзив таълимдаги муаммолар: ижтимоий тўсиқни қандай ва нима учун енгиб ўтишимиз керак?
Инклюзив таълим ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан ҳар қандай камситишни истисно этадиган, барча учун тенг муомалани таъминлайдиган, лекин махсус таълим эҳтиёжига эга болалар учун зарур шароит яратадиган мафкурага асосланади...