Партия янгиликлари
У.Иноятов Янгиқўрғон туманидаги реаблитация ва мослаштириш бўлинмаси фаолиятини ўрганди
Ҳаётда турли сабаблар билан қийин вазиятга тушиб қолган, жабр кўрган аёлларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган опа-сингилларимизга ҳунар ўргатиш, уларнинг турмушини изга солиш жуда муҳим масала.
Ҳеч кимга осон эмас, лекин бошқа йўл йўқ...
Кеча давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди. Бундан барчамиз хулоса чиқаришимиз керак.
Эскилари ўрнига янги симёғоч, янги трансформатор
Қишлоқдаги сим ёғочлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани сабабли хавф туғдираётган эди.
Муқаддас Ўразалиева: Ўқувчиларни керакли фанларга ўқитиш, уларни касбга йўналтириш долзарб масала (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева шу ҳақда фикр билдирди.
Ёшлар кун ўтиши учун яшаши керак эмас
Ёшларга шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақида кўп гапирилади. Очиғини айтиш керак, бундай гапларнинг кўпи умумий, баландпарвоз. Ёшларга жони ачийдиган одам умумий гаплардан қочиб, уларни бугун ўйлантиририб, қийнаб турган муаммоларни ҳал этиш ҳақида гапириши керак, деб ўйлайман. Шунда ҳолат яхшиланади...
Хотин-қизлар ишли бўлди
Халк депутатлари Бўстон туман кенгаши депутати Манзурахон Саримсакова маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги бўш турган хоналарда ўз сайлов округи ҳудудидаги ҳунарманд аёлларни бирлаштириб, "Ҳунармандлар маркази"ни ташкил қилди...
Жиззах вилоят партия кенгашига миннатдорчилик хати келди
“Сарбозор-қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан келишув асосида фуқарога тўланиши лозим бўлган жами 4 225 000 (тўрт миллион икки юз йигирма беш минг) сўм миқдоридаги иш ҳақи тўлаб берилмаган. Фуқаро ушбу масалани ижобий ҳал этишда, яъни иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди...
ХДП фракциясининг дастлабки олти ойлик фаолияти бўйича онлайн тарзда матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2020 йил дастлабки олти ойлик фаолияти бўйича онлайн тарзда матбуот анжумани ташкил этилди...
Сенатор мурожаатларни қандай ҳал қилади?
Турфа мавзудаги йиғилишлардаги, жойларда бўладиган турли хил учрашувлардаги мурожаатларга улкан масъулият билан ёндошиш зарур.
Касалланганлар кўп, лекин шифокорларимиз сони хақида ҳеч ўйлаб кўрдикми?..
Шифокор касбини танлаш инсонда қанчалар фахр ва ифтихор туйғусини туғдиради. Лекин сўнгги кунлардаги вазият, уларни ўз касбидан безиб қолишларигача бориб етмоқда. Ҳозирги кунда юқумли касалликлар шифохоналари ва шифокорларига эҳтиёжимиз, афсуски, кун сайин ортиб бормоқда. Лекин уларнинг кучи ва имконияти хақида ўйлашни эса унутиб қўяётгандаймиз. Ўзимиз кутмаган вазиятда бу балога дуч келиш ҳар қандай инсонни саросимага солиб қўйиши аниқ.
Фарғона вилоят ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари З.Зохидов, У.Кучкаровлар томонидан Фарғона вилояти, Данғара туманида сайловчилар олдида шу йил олти ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериш ҳамда сайловчиларнинг дард-у ташвишларига амалий чоралар топиш, ҳал этиш ва уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида, сайёр қабул ташкил этилди.
Яқинларимизнинг соғлиғини асраш фақат ўзимизга боғлиқ бўлиб қолди
Афсуски, бу юмшатишларни кўпчилигимиз, “бизда энди коронавирус йўқ, уни енгдик!”, деган лоқайд тушунча билан қабул қилдик. Белгиланган тартибларни писанд қилмай қўйдик. Кўчага чиққанимизда эҳтиёткор бўлишни, ҳатто оддийгина ниқоб тақишни унутган ҳоллар бўлди.
Ўз ўрнида лоқайдлигимиз, бепарволигимиз ўзининг аччиқ натижасини беришни узоқ куттириб ўтирмади. Коронавирусга чалиниш, бу касалликдан ўлим кўрсаткичлари ўсиб кетди. Касаллик тарқалиши бўйича кескин шароит карантин тартиб-қоидаларини қайта тиклашга мажбур қилди...
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган кун
Ташкилот 1919 йилда Версаль тинчлик шартномаси имзоланиши доирасида тузилган. Бош қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган ташкилотга аъзо давлатлар сони ҳозирги кунда 187 тага етган.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар қаторига қўшилиб, бугунги кунга қадар ташкилотнинг 14 конвенцияси, жумладан, 8 асосий конвенцияси ратификация қилинган...
Улар қонун олдида жавоб бериши шарт
Айрим раҳбарларнинг илмсизлиги, манманлиги, кибру-ҳавога берилиб кетиши, қолганларни эса назарга олмаслик жойларда тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Жамоатчиликнинг нафратини қўзғамоқда. Шу кунларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Жарқўрғондаги ҳолат ҳам ўзини кўрсатиш, ғўддайишдан бошқа нарса эмас...
Депутат: ҳуқуқ-тартибот идораларида иш ҳақи бир хил бўлиши керак эмасми?
Масалан, бир объектда ўғирлик бўлди, буни ким қилган? Бундай ҳуқуқбузарликни ким қандай содир этганини аниқлаш бўйича қанақа чора кўрилади?.. Воқеа жойига борилади, бармоқ изи олинади. Олдин ҳам шундай бўлган. Бармоқ изи чиқмаса, йўлдаги камерага тушган ёки тушмагани кўрилади. Камерага ҳам тушмаган бўлса, ўша ҳудудда ишлатилган телефон кўтарилади. Телефон ҳам ишлатилмаган бўлса, яна ўша эски замонга қайтишади: ушбу жиноятни қилиши мумкин бўлган шахсларни олиб келиб улардан “шу жиноятни қилганмисиз”, деб сўралади. Жиноятчи “ҳа, қилганман” дейдими?.. Йўқ. Кейин қандай йўл тутилади?..
ВИРУС ЁШЛАРНИ ҲАМ ОРАМИЗДАН ОЛИБ КЕТЯПТИ. БИР МАРТА БЕРИЛАДИГАН ҲАЁТИНГИЗНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!
Жиззахлик 28 ёшли аёл, сурхондарёлик 35 ёшли эркак навқирон ёшида ВИРУСДАН вафот этди. У ЁШЛАРНИ ҲАМ ОРАМИЗДАН ОЛИБ КЕТЯПТИ. БИР МАРТА БЕРИЛАДИГАН ҲАЁТИНГИЗНИ ХАВФ ОСТИДА ҚОЛДИРМАНГ!
Шаҳрисабз туман ХДП фаоли Абдусамадов Абдурахим
Шаҳрисабз туман ХДП фаоли Абдусамадов Абдурахим. Уйда қолинг! Коронавирусдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Бепарво инсон ўзини ҳам, яқинларини ҳам ўйламайди
Наҳотки, бундай инсонлар ўз фарзандини, ўз ота-онасини, ака-укаси, бобоси ё бувисини, яқин қариндошлари соғлигини ўйламаслиги мумкин? Бепарволик сабаб ўзига инфекцияни юқтириб олиб, ўзи орқали яқинларига юқтириши, натижада ўзига яқин бўлган инсоннинг умрига завол бўлишни ўйламаслик мумкинми?.. Ўз яқинлари соғлиғини ўйламаган инсон, бошқалар соғлиғини умуман ўйламайди...
ШИФОКОР ТАВСИЯСИ (видео)
Симптомсиз беморларни уй шароитида изолялаш бўйича тавсиялар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, ХДПдан Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муқаддас Раҳматуллаевадан коронавирусга қарши кураш бўйича тавсияларни эшитинг...
Тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш бугун ҳар қачонгидан муҳим
Охирги кунларда айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тиббиёт тизимини, шундай синовли кунларда ўзларини аямасдан халқимиз саломатлиги йўлида туну кун ишлаётган шифокорларни, уларнинг меҳнатини қадрламаслик, обрўсизлантиришга уриниш ҳолатлари тиббиёт ходимларининг кўнглига қаттиқ тегяпти...