Партия янгиликлари

Камбағалликни камайтириш жуда муҳим, бунинг учун нима қилиш керак?
Биринчидан, кооперация тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим. Иккинчидан, камбағалликни қисқартириш бўйича тегишли вазирликлар томонидан ажратилаётган субсидияларни марказлаштириш, ҳар бир ҳудудда мазкур субсидиялар ҳисобидан аҳолини муқим иш жойи бўлган ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш масаласини Республика бўйича кўриб чиқиш. Учинчидан, туман, шаҳар ҳокимлари қарори билан камбағалликни камайтириш бўйича ташкил этилаётган кооперацияларга ажратилиши режалаштирилган субсидияларни ўз вақтида ҳал этиш. Тўртинчидан, турмуш шароити ва...

Мураккаб шароитдаги муҳим вазифа
Вазият мураккаб. Буни билган билаяпти. Президентимиз бошчилигида аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича самарали тизим муваффақиятли иш олиб бормоқда. Пандемия бутун дунё халқларининг нафақат саломатлигини, балки иқтисодий аҳволини ҳам қийинлаштириб қўйди. Хусусан, мамлакатимизда ҳам ишсизлар сони кўпайишига олиб келди. Дастлабки ҳисоб-китоблар пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига салбий таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда...

Ногиронлиги бор боласини парваришлаётган онани ким ўйлайди? ЎзХДП депутати яна бир оғриқли масалани кўтарди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова партия электорати учун муҳим бўлган яна бир оғриқли масалани кўтариб чиқди...

Яшаш минимумини белгилашни энди орқага суриб бўлмайди
Расмийларга кўра, яшаш минимуми расман белгиланадиган бўлса, пенсия ва ижтимоий ёрдам пулларини шундан кам бўлмаган миқдорда ошириш имконияти йўқ, бюджет бунга йўл бермайди. Боиси, ялпи ички маҳсулот даражаси ўсиши тез эмас...

Етук парламентлар билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга
Франция давлатчилик тарихида, халқининг ҳозирги даражада салоҳиятга ва дунё халқлари орасида қадр-қимматга эга бўлишида турли даврларда мамлакат парламентида ишлаган, яхши келажак учун қўрқувни енга олган, юрагида ўти бор матонатли инсонларнинг хизмати беқиёсдир...

Ногиронлиги бўлган инсонларга тенг имконият яратиш – жамият бурчи
Афсуски, амалдаги қонунларимиз ҳар доим ҳам бундай инсонларга тўлиқ мос келавермайди. Мисол учун, қурилаётган кўп қаватли уйларни олайлик. Аравачада ҳаракатланадиган қўшнимиз ўз хонаданига кириб-чиқиши учун уй лойиҳасида қулайлик назарда тутилганми? Оддий дорихона эшигидан аравачада киришга имкончи? Кутубхона, кино, театрлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади...

Олий Мажлис депутати томонидан 10 та хонадонга телевизор берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева карантин шароитида таълим жараёнларини ташкил этиш ва келгусида амалга ошириладиган далзарб масалалар юзасидан Зомин туманиги ташриф буюрди...

ДЕПУТАТ ЙИГИРМА ЙИЛЛИК МУАММОНИ ҲАЛ ҚИЛДИ
53-Чортоқ сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шоҳиста Турғунова бошқа номзодлардан фарқли мулоҳазакорлик билан маҳаллага водопровод қувури тортиш ҳамда асосий йўлнинг тўрт ярим километрлик қисмидаги ўйдим-чуқурликларни текислаб, асфальт ётқизиш масаласини ҳал этишга дадил ваъда берганди...

Нарх ва тарифларни ким белгилайди? ЎзХДП фракцияси шу масалада янги таклиф билан чиқди
«Ўзбекнефтгаз» импорт бензинга акцизни 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф қилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси акциз солиғини ошириш ҳақидаги таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаганини таъкидлаб, соғлом рақобат муҳити ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда, акциз солиғи оширилишини мақсадга мувофиқ эмаслиги таъкидлади...

Парламент аъзоси сўровининг мавқеи, мақомини ошириш керак
Депутатнинг асосий вазифаси долзарб муаммони кўтариб чиқиш, яъни ғояни бериш, деб ўйлайман. Қолган масалалар, яъни депутат кўтарган муаммони тегишли шаклга келтириш, юридик нуқтаи назардан кўриб чиқиб, маромига етказишда тизимли ёндашув бўлиши керак.
Таклифим – Депутатлик сўровига ҳам худди Парламент сўровига белгиланган батафсил тартибни жорий қилиш, қонунчиликда унинг аниқ механизмини очиб бериш керак...
Таклифим – Депутатлик сўровига ҳам худди Парламент сўровига белгиланган батафсил тартибни жорий қилиш, қонунчиликда унинг аниқ механизмини очиб бериш керак...

Кенгга кенг дунё...
Яхши инсонлар, хайрли ишлар ҳақида кўп-кўп гапиргиси келаверади кишининг. Айниқса, азалий қадрятларимизга мос ва хос эзгу саъй – ҳаракатлар ҳақида қанча гапирсангиз камдек туюлаверади. Ахир бундай юмушлар савоб, ибодат, ибрату ҳикматга муносиб бўлиш билан бирга, келажак авлод тарбиясида муҳим жиҳатлилиги билан ҳам аҳамиятлидир, албатта...

Мақсад – халқ розилиги...
Айни вақтдаги карантин ва чеклов тадбирлари даврида кўпчилик қаторида халқ сайлаган депутатлар янада фаол бўлиши талаб этилади. Чунки, одамларнининг турмуш шароитини яхшилайдиган, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар кутиб турмайди. Депутатлар эса ушбу муаммоларни ўз вақтида аниқлаши, уларни ҳал қилиш чораларини кўриши, бир сўз билан айтганда, ўз ишига, вазифасига кўпроқ масъулият билан ёндашиши керак...

Беқиёс хизмат муносиб тақдирланади
Мамлакатимизда иккита янги қонун имзоланди. Биринчиси “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидир. Қонун билан “Саломатлик” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, “Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади...

“Менинг қирғиз қўшним меҳрибон, ажойиб инсон...”
Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро барчани ташвишга солди. «Чашма» булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди. Сув эса табиатнинг инсонларга берган туҳфаси. Мана шу сув билан етиштирилган маҳсулотлар Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон аҳолиси дастурхонини безайди...

ХДП Жамоатчилик қабулхонаси мурожаатларни ҳал қилмоқда
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган Жамоатчилик қабулхонасига Гулистон шаҳар, “Навбахор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Қодирова фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш масаласида мурожаат қилган эди...

“Кўнгиллилар жамоаси” амалий ишларда
Наманган вилояти, Учқўрғон тумани ЎзХДП туман кенгаши депутати Шохистахон Тошпўлатова ўз худудидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрди...

Андижонда юзга яқин эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар топширилди
Халкаро болаларни химоя килиш куни Андижон вилоятидаги партия депутатлари ва фаоллари болажонларни хурсанд қилишди.
Карантин талабларига риоя этган ҳолда, ташкил этилган йўқлов тадбирларида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор болалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совғалар улашилди...
Карантин талабларига риоя этган ҳолда, ташкил этилган йўқлов тадбирларида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор болалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига турли хил совғалар улашилди...

Болаларга беринг дунёни!
Бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмуни, у билан оиламиз гўзал, қалбимизнинг ажралмас қисми. Боланинг битта табассуми орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли...

Наманганда эҳтиёжманд оилалар фарзандларига совғалар улашилди
Байрам муносабати билан Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Абдувоҳид Азимов ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятдаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига йўқлов уюштирди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига яратилган шароит билан танишиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва болаларга турли совғалар берди...

Давлат бюджети ижросидаги камчиликлар биргаликда ҳал этилиши муҳим
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида давлат бюджети ижроси билан боғлиқ Ҳукумат ҳисоботи муҳокама этилмоқда. ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Давлат бюджети қонун сифатида қабул қилинаётгани, аммо унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот турли сабаблар парламент муҳокамасига кечиктириб киритилаётгани, шу масалада муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида савол берди...