“Депутат маҳаллада”
“Депутат маҳаллада”

 

Янгиқўрғон туманидаги кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон ХДП туман кенгаши масъуллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, туман партия кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Соҳиба Жуманова “Радивон” маҳалласи фуқаролари билан учрашганда Хўжаравидон кўчасида яшовчи 62 ёшли Исроил Авляев имконияти чекланганлиги сабабли ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги маълум бўлган эди. Яқинда депутат сайловчининг ушбу мурожаатини ҳал қилди. И.Авляевга ногиронлик аравачаси берилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш