Партия янгиликлари
ЎзХДП рақамли тизимга мослашяпти
Яна бир аҳамиятли томони, бундай тадбирлар кенг аудиторияни қамраб олиши билан ҳам аҳамиятга эга. Битта мажлислар залида қатнашувчилар сони чекланган бўлади, албатта. Видеоселектор шаклидаги йиғилишларда студиялардан кўплаб хоҳловчилар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириш имкониятига эга бўлмоқда...
Депутатлар, партиядошларимиз умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашмоқда
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини амалга оширишда Халқ демократик партияси депутатлари, аъзолари ва хайрихоҳларидан тузилган кўнгиллилар жамоаси фаол иштирок этяпти.
Сайлов ва ислоҳот: Энг муҳимини унутмаслигимиз лозим
“Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан кўп бўлмаган миқдорда хусусий маблағларни жалб қилишга рухсат бериш...” Яхши масала қўйилган, бу амалиёт кўпчилик хориж мамлакатларида ҳам мавжуд.
Барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсадларга эришилмоқдами?
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн видеоконференцияда Барқарор Ривожланиш мақсадлари амалга оширилиши бўйича биринчи мониторинг шарҳи кўриб чиқилди...
Вазир депутат мурожаатига қандай жавоб берди?
Тошкент тумани Кўксарой қишлоғи “Олтин тепа” ва “Бештерак” маҳаллалари аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ниятида Тошкент тумани Кенгашининг фаол депутатлари Мирислом Усмонов, Саъдулла Матёқубов Уй-жой коммунал хўжалиги вазири Музаффар Солиевга мурожаат билан чиққан эди...
Ҳақиқий фидойилар!
Онлайн дарсларни сифатли ташкил этишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчи ва педагогларга ўқувчилар ва ота-оналар номидан миннатдорлик билдирамиз!
Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи танқидий кўриб чиқилди
Йиғилишда парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари, спикер ўринбосари У.Иноятов иштирок этиб, кун тартибидаги долзарб масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамада
Қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бугунги кун талаблари, халқаро стандартлар энг муҳими максимал даражада ушбу шахсларнинг манфаатларини акс эттириш ҳисобланади.
Аслида ҳар биримизга боғлиқ
Таъмагирлик, порахўрлик жамият тараққиётига ғов бўладиган, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт ривожига тўсқинлик қиладиган энг ёмон иллатлардан биридир. Юриспрудицияда бу иллат коррупция деб юритилади...
Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун фарзандларимиз, халқимиз келажагини белгилайди
Ўқитувчи мақоми ошса, таълимда ҳам юксалиш бўлади. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Қонунда педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар фаолиятининг кафолатлари белгиланган. Педагог ходимларга ўз касбий фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилади, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилади, шунингдек, уларнинг ижтимоий мақомини ҳамда обрўсини оширишга доир ҳуқуқ ва эркинликлар берилади...
Хизматингиз эътиборга лойиқ, ҳурматли депутат!
Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси, 26-Қорақўнғирот сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Султон Ҳамроев ҳудудда аҳолининг уй-жой муаммоларини ҳал этишга, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинида янги замонавий 530 ўринли мактаб қурилишига, кўча йўлларини таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фермер хўжаликларининг иқтисодий холатини кўтаришга, кўплаб кичик бизнес ва тадбиркорлик субъеклари иш бошлашига ташаббус кўрсатди...
Аниқ режа бўлмас экан, натижа бўлмайди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Зарбдор ҳамда Зомин туманларидаги камбағалликни қисқартириш ҳамда ишсизликни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди...
КАРАНТИН ПАЙТИДА МУАММОЛАР ЯНАДА АНИҚРОҚ КЎРИНДИ
Икки ойлик фаолиятимни қисқача сарҳисоб қилдим.
Биз барча қийинчиликларни биргаликда, ҳамжиҳатликда енгамиз!
Пандемия даврида ижтимоий ҳаётни тартибга солувчи қонунларимизда ҳам бўшлиқ борлиги яққол юзага чиқди. Шу боисдан, айни вақтгача битта қонун, бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу пандемия шароитида давлат аҳолини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш тарзини мустаҳкамлаш каби масалаларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этмоқда...
Аҳолининг одил судловга бўлган ишончи юксалтиришга хизмат қилади
Мазкур қонун талабларига мувофиқ, эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жиноят иши бўйича гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш, уй қамоғи ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чоралари қўллаган тақдирда бу ҳақда уларнинг оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши шарт...
Одам ўзини ҳимоя қилиш учун ноёб ҳайвонни ўлдиришга мажбур бўлса, у жавобгарликка тортиладими?
Видеомулоқот шаклида ўтказилаётган ЎзХДП фракцияси йиғилишида "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти. Бу ҳужжатда ов қилиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солиниши назарда тутилган. Маълумотларга кўра, ҳозир мамлакатимизда 40 мингга яқин овчи бор экан...
"Бўйинбоғсиз суҳбат" 1-сони
Яхши ният билан "Бўйинбоғсиз суҳбат" лойиҳасини йўлга қўйдик. Бу биринчи сон. Мақсадимиз – бу лойиҳа орқали расмий муҳитга озгина енгил ҳаво олиб кириш. Камчиликлари учун узр сўраймиз. Биринчи меҳмонларимиз – Дилбар Мамаджонова, Мавжуда Ҳасанова – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари.
Депутат ва сайловчи: синовларни биргаликда, елкама-елка туриб енгамиз!
Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати Аксауле Тумишова эвакуация қилинган фуқаролар билан учрашди. Депутат томонидан аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар етказиб берилди...
Тил масаласидаги бетайин бир ташқи фикрнинг аҳамиятини ошириш шарт эмас
Тил масаласида бетайин бир ташқи фикрга шунча эътибор қаратиб, долзарб қилиб кўрсатишнинг ўзи унинг аҳамиятини оширишга хизмат қилади ва бу - нотўғри!
ДЕПУТАТЛАР ҚОДИРИЯ НАСОС СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИДА
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъуллари билан бирга Қодирия ҳудудидаги 7 гектар майдонда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яна бир бор яқиндан танишдик. Қурилиш раҳбарлари, мутахассислари ва ишчилар билан иш устида суҳбатлашдик. Шу куни бу ерда 140 нафар қурувчилар ва кўплаб махсус техникалар иштирокида ишлар жадал суръатларда олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлдик...