Партия янгиликлари
ЎзХДП ишчи гуруҳи Арнасой туманида янги иш жойлари очиш бўйича қандай таклифлар берди?
Олий Мажлий Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия Марказий Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳи Жиззах вилояти Арнасой туманига борди. Ишчи гуруҳи туман иқтисодиётини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди...
Улуғбек Иноятов Зомин туманида камбағалликни қисқартириш ишлари билан яқиндан танишди
Бугун Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Зомин туманида бўлиб, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш субъектлари, аҳоли томорқаларидаги вазият билан бевосита танишди...
Оила саодати нимада?
Ўзбек халқи азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган. Бу қўрғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор тараққий этишини аждодларимиз яхши англаган. Зеро оилани бошқариш, фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш катта санъатдир...
ЎзХДП ишчи гуруҳи Шароф Рашидов ва Зафаробод туманларидаги ҳолатни ўрганди
Эҳтиёжманд, шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган аҳоли қатламини бевосита касбга ўқитиш ва тадбиркорликка ўргатиш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича зарур манбалар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 60 та эҳтиёжманд хонадоннинг ҳар бирига 23 сотихдан, жами 15 гектар ер майдонида кооператив усулда ер майдони ажратилган...
“Меҳр улашинг” хайрия акцияси давом этяпти
Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган техноген фожиа оқибатида жабрланган юртдошларимиз партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Эҳтиёжманд юртдошларимизга оғир кунларда ёрдам қўлини узатиб келаётган барча партиядошларимиз, депутатларимизга миннатдорлик билдириб қоламиз...
Ёмон бола бўлмайди – ёмон оила, носоғлом муҳит бўлади
Мен бошқачароқ шаклда айтмоқчиман: жамият яхши бўлса, оила ҳам, у ердаги тарбия ҳам, болаларимизнинг дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Бунга биз бугун, ҳозир масъулмиз...
Ҳурматли ёшлар, ҳар биримиз яқинларимизни асрайлик!
Аҳоли даромадлари кескин камайиб кетишига йўл қўймаслик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни жиддий зарарлардан асраш учун карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш чоралари кўриляпти. 13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз бу борада муҳим вазифаларни белгилаб берди...
Бахтли ва соғлом оилаларимиз кўпайсин!
Бахтли оилалар туфайли бахтли жамоа вужудга келади. Чунки бахтли ота-оналар бахтли болаларни улғайтирадилар, бир-бирига меҳр қўйган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳр қўяди...
Оила – жамиятнинг мустаҳкам қўрғонидир
Оила - халқимизнинг асрий урф-одатлари ва қадриятларини ўзида мужассам этган маскан бўлиб, барча эзгуликлар ундан бошланади, ундан маҳалла ва жамиятга кўчади...
Барча оила бахтли бўлсин!
Халқ демократик партияси ватанимиздаги барча оилаларни мустаҳкам, фаровон ва албатта бахтли кўришни истайди.
Биз сизга оилавий тотувликни, хотиржамликни, мустаҳкам саломатлик ва бахти бутунликни тилаймиз!..
Оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлиши керак
Мутахассислар томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган. Кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқади. Қизларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуриши кўпинча туғруқ жараёнида хавфли асоратларга сабаб бўлади. Бинобарин, эрта ҳомиладорлик ёш она ҳамда бўлажак фарзанд учун ҳар томонлама хавфлидир...
Оила – тарбия ўчоғи
Инсон туғилгандан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар боланинг келгуси ҳаётида намоён бўлади. Ҳалқимиз таъбири билан айтганда, “Қуш уясида кўрганини қилади”. Шу боис соғлом муҳит, соғлом турмуш тарзи барқарор бўлган оилада ўсиб-улғайган болалар жамиятга кўпроқ фойда келтиради...
Бахмал туманидаги ЎзХДП депутатлари туман ҳокими ўринбосарлари ҳисоботини эшитишни режалаштиряпти
Ҳозир туманда 24585 та хонадон бор, аҳоли сони эса 155 800 нафарни ташкил этади. Маълум бўлишича, бугунги кунда ҳудудда 1693 та камбағал оила рўйхатга олинган, уларда 2569 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз бор...
Ҳар бир иш ўрни катта ижтимоий аҳамиятга эга
Пандемия оқибатида бутун дунёда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини тиклаш, иш жойларини сақлаш, янги иш ўринлари очиш масалалари ниҳоятда долзарблашди. Масалан, АҚШда карантин чоралари туфайли юзага келаётган ишсизлик даражаси бу давлат учун мисли кўрилмаган кўрсаткич – 15 фоизга яқинлашмоқда. Дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётга эга давлатда пандемия бошланишидан аввал ишсизлик даражаси 3,5 фоиз эди. Мана шу иккита рақамнинг ўзи ҳам ҳозир дунёдаги мураккаб вазиятни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради...
Сирдарёдаги ЎзХДП депутатлари “Меҳр улашинг” хайрия акциясида фаол қатнашяпти
Сирдарё туман Кенгаши депутати Давранбой Ходжиев “Қуёш” МФЙда яшовчи кам таьминланган 2 та оиладан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Мирзаобод туман Кенгаши депутати Ҳасан Бердиев М.Улуғбек МФЙдан эвакуация қилинган 32 та оилага 17 турдаги озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, кўрпа-тўшаклар тарқатди...
Дўстлик туманида ўрганишлар ўтказилди
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича чора- тадбирлар режасида касбга ўқититилиши бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан барча зарурий чоралар кўрилиб, туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи базасида корантин тадбирлари тугагач, касбга йўналтириш бўйича ўқитиш жараёни бошланади...
Ойлик даромад одам бошига ўртача 110 минг сўм атрофида. Мирзачўлда нечта қамбағал оила бор?
Бугун туманда 51630 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 29568 нафарни ташкил этади. Айни вақтда ишсизлар сони 2156 кишидан иборат бўлиб, бу аҳоли сонининг 7,3 фоизни ташкил этмоқда. Ишсизлик даражасининг юқорилигига сабаб туманда ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатиш субъектларининг камлигидадир...
Пахтакор туманида Президент Фармони ижроси қай ҳолатда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 мартдаги Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони чекка ҳудудларимизда қандай ижро этилмоқда? Бу катта аҳамиятга эга ҳужжат реал ҳаётда қандай ўзгаришларга асос бўлаяпти? Ижрода камчиликлар йўқми? Оилалар камбағаллик шароитидан чиқиши учун айнан қанақа чоралар кўриляпти? Яна қайси масалалаларга эътибор қаратиш муҳим?..
Жиззахликлар учун яна бир муҳим қадам
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни ушбу қарорда ўз тасдиғини топмоқда...
Ислоҳотлар асоси мустаҳкам бўлиши муҳим
Биринчидан, илм-фан ютуқлари билан амалиётни ҳамда ишлаб чиқаришни интеграциялаштиришда расмиятчиликни тўла қисқартириш керак. Айнан ушбу жараёнда давлат-хусусий шерикчиликдан самарали фойдаланиш лозим.
Шу билан бирга, олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг хулосаларини молиялаштиришда таваккалчилик билан ёндашиш амалиётига ўтиш керак. Чунки дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, барча лойиҳалар ҳам бирдек ютуққа эриша олмайди...