Ишчи гуруҳ Бекободда жиноятчилик профилактикаси борасидаги ишларни ўрганди

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Шерматов, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, партиянинг вилоят кенгаши раҳбари Акмал Умаралиев ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Бекобод шаҳрининг Нурли йўл ва Туркистон маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

Ҳудудларда кузатув камералари ўрнатилганлиги, ёритиш чироқлари мавжудлиги, қўриқловга олинган хонадонлар ҳамда объектлар ўрганилди ва барча кўп қаватли уйларнинг йўлаклари ёпиладиган ҳолатда бўлиши, ҳуқуқбузарлик содир этиши мумкин бўлган фуқаролар билан самарали ижтимоий профилактика ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш