
Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган техноген фожиа оқибатида жабрланган юртдошларимиз партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
14 май куни Оқолтин туман Кенгаши депутати Ғулом Ахмедов 14 та оиладан хабар олиб, уларга озиқ-овқат, дори-дармон ва маиший хўжалик буюмлари етказиб берди.
Сирдарё туман Кенгаши депутати Давронбой Ходжиев Қуёш МФЙда истиқомат қилаётган кам таъминланган 9 та оиладан хабар олиб, уларга озиқ- овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Сарвар Султонов ўз сайлов округидаги 11 та оила вакилларига хусусий тадбиркор Хуснилло Жўрабеков билан биргаликда 2 млн. сўмдан, жами 22 млн. маблағ тарқатди.
Боёвут туман Кенгаши депутати О.Исанов техноген фожиадан жабр кўрган Мирзаобод тумани Шодлик МФЙ Бешюз кўчаси 3-уйда яшовчи Маҳкамова Назокат, Оқолтин тумани Учтом МФЙда яшовчи Мансурова Шаҳноза ва Оқолтин тумани Бобур МФЙ Ғаллакор кўчаси 92-уйда яшовчи Ирсалиева Зулфияга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария-гигиена воситаларини тарқатди.
Эҳтиёжманд юртдошларимизга оғир кунларда ёрдам қўлини узатиб келаётган барча партиядошларимиз, депутатларимизга миннатдорлик билдириб қоламиз.
ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.