Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳнинг Жиззах вилояти Бахмал туманида 2020 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Ҳозир туманда 24585 та хонадон бор, аҳоли сони эса 155 800 нафарни ташкил этади. Маълум бўлишича, бугунги кунда ҳудудда 1693 та камбағал оила рўйхатга олинган, уларда 2569 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз бор.
Пандемия шароитида аниқланган эҳтиёжманд хонадонлар сони 151 та. Томорқасига эга бўлган эҳтиёжманд оилалар сони 1667 тани, томорқа майдони эса 254 гектарни ташкил этади. Туман ҳокимининг қарори билан 85 гектар захирадаги ер майдони ажратилган. Ишлаб чиқариш кооперативларига жами 180 нафар камбағал оила аъзолари кооперацияга аъзо сифатида бириктирилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 220 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилиши кўзда тутилмоқда.
“Бахмал деҳқон хўжаликлари” ишлаб чиқариш кооперативига туман ҳокимининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан “Оқтош” ҚФЙ ҳудудида 20 гектар захира ер майдони ажратилган бўлиб, камбағал оилалар аъзоларининг 80 нафари кооперацияга аъзо сифатида бириктирилган. Ушбу фуқароларнинг ҳар бири учун кооперативга аъзолик улуши сифатида 2 млн. 230 минг сўмдан, жами 178,4 млн. сўм субсидия маблағлари молиялаштирилган. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, 810 нафар ишсиз, камбағал аҳолини иш билан таъминлаш учун фуқаролар жамоат ишларига жалб этилган.
Туманда камбағал оилаларни бу ҳолатдан чиқариш учун уларни турли йўналишларда ташкил этилган қисқа муддатли пуллик ўқишларда ўқитиш ва белгиланган йўналишларда ўз фаолиятларини ташкил этиш юзасидан субсидиялар ажратилган. Камбағал оилаларда яшовчи 200 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида захирада турган лалми ерлардан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида боғзорлар барпо қилиш учун 98,5 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун тумандаги “Томорқа хизматлари маркази” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан жами 5 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга 11 млн сўм, уруғликлар, кўчатлар учун 153 нафар фуқарога 253 млн. 851 минг сўм, суғориш воситалари харид қилиш учун 4 нафар ишсиз фуқароларга 8,2 млн сўм маблағ ажратилишида бевосита амалий ёрдам кўрсатилди ва масала жойида ҳал этилди. Мисол учун, Дўстлик МФЙда яшовчи фуқаро Гулбахор Боймуродова, Нодира Алишева, Нигора Охмуродова ҳамда Бахтиёр Абдурасуловларга ўрганиш ўтказилган куннинг ўзида 0,01 гектардан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун тегишли жиҳозлар билан таъминланди.
Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича халқ депутатлари Бахмал туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Унда туманнинг чекка қишлоқларида истиқомат қилаётган аҳоли томорқаси экинларини суғориш учун оқарсув билан таъминлаш ҳолати юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳисоботини туман Кенгаши сессиясида эшитиш масаласи ўртага ташланди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Туманда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг бугунги ҳолати ҳамда келажакда ривожлантириш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ахборотини эшитиш масаласини туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш таклиф этилди. Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарининг жамғарма маблағлари ҳисобидан камбағалликни қисқартириш бўйича субсидиялар ажратиш ҳолати юзасидан ахборотини эшитиш муҳимлиги таъкидланди. Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг ташаббуси билан туманда 2020 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалани навбатдаги сессия олиб чиқиш ҳақида партия гуруҳининг қарори қабул қилинди.
Боймурод Юсупов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи,
Ўрол Ўрозбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси.