Партия янгиликлари
Бозордаги нарх-наво депутатлар назоратида
ЎзХДП Фориш туман кенгаши ташаббуси билан партиядан сайланган халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари тумандаги савдо дўконлари, бозорларидаги нарх-навонинг сунъий ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, мунтазам назорат ишларини олиб боряпти...
Кучли юристлар адолатнинг кучини тиклай олади
Эндиликда юридик кадрлар тайёрлаш вазифаси фақат ягона Тошкент давлат юридик университетига эмас, балки Фармон билан Самарқанд, Наманган, Термиз давлат университетларининг юридик факультетлари очилиб, ушбу муассасаларга ҳам шундай масъулият юклатилди. Бу албатта, кенг қамровли юридик кадрлар тайёрлаш соҳасида соғлом рақобатни кучайтиришга, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини янада оширишга ва энг асосийси, ёшлар учун яна янги имкониятлар эшигини очди...
Олот ва Қоракўлликларга ёрдам
Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу жараёндан четда тургани йўқ. Партия Марказий Кенгаши бунинг учун алоҳида маблағ ажратган эди. Кеча партияниг парламентдаги фракцияси ҳамда вилоят, туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирокида эҳтиёжманд оилаларга қурилиш материаллари тарқатиб берилди...
Партиядошимиздан мактуб
ХДП аъзосиман... Мен 1 ойлик нафақа пулимни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига ўтказдим. Ўзбекистон Халқ демократик партияси раҳбариятидан менинг ташаббусимни қўллаб-қувватлаб, бутун партия аъзолари савоб ишларда қатнашишини сўрайман...
Сафар ОCТОНОВ: Бугунги синовлар бизга сабоқ бермоқда (видео)
Сардоба аҳолиси қўллаб-қувватланмоқда
Инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро ёрдамга асосланган умумхалқ ҳаракати бугун барчани бир мақсад йўлида янада жипслаштирмоқда. Табиий офат натижасида жабрланган Сардоба аҳолисига ёрдам қўлини чўзган фидойилар кўпайиб бораётгани эътиборга молик. Шубҳасиз, бу жараёнда парламент аъзолари ҳам бефарқ эмасликларини амалий саъй-ҳаракатлари билан яққол намоён этмоқда...
Меҳнат ҳуқуқи кафолати мустаҳкамланиши зарур
Ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифадаги аҳоли вакилларининг квоталанган иш ўринларига жойлашиши, норасмий секторда фаолият юритаётган юртдошларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши долзарблигича қолмоқда. Албатта, Халқ демократик партияси фракцияси бу масалаларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликка тайёр...
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда
Чилонзор туманидан сайланган Халқ демократик партияси депутатлари томонидан тумандаги 330 та оилага, 53 нафар ёлғиз қарияларга, 67 нафар ногиронлиги бор оилаларга, 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳамда 110 та карантин сабаб вақтинча ишламаётган, бирон бир даромадга эга бўлмаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар етказиб берилди...
Бойсунлик депутат хайр-саховат тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда
Бойсун туман “Шифобулоқ” МФЙ раиси, Халқ депутатлари Бойсун туман кенгаши депутати Охунбобо Қодиров ташаббуси билан ўзи сайланган 29-Шифобулоқ сайлов округи фуқаролари билан бирдамликда кийим-кечак, кўрпа-тўшак, чойнак-пиёла, коса-товоқ, озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар ортилган автомашина Бойсун туманидан беғараз ёрдам сифатида Сирдарё томон йўл олди...
Ўзбекистон Халқ демократик партияси: Меҳр улашинг
Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув омборида юз берган фалокат оқибатида жабр кўрган юртдошларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш долзарб ижтимоий аҳамиятга эга.
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши қийин вазиятга тушиб қолган оилалар учун кўрпа-ёстиқ, кийим-кечак, рўзғор буюмлари ва тозалаш воситалари етказиб берди...
Халқимизга хос қадриятнинг амалий ифодаси
Халқ депутатлари Хатирчи туман кенгаши депутати Махфуза Саидаҳмедова “Чинобод”, “Навбаҳор” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларга ташриф буюриб, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан суҳбатлашди...
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ
Тумандаги “Номозгоҳ” маҳалласида яшовчи Муҳаммадиев Худойберди бобо қарийб 100 ёшни қаршиламоқда. Худойберди бобо билан ўша машъум даврларни ёдга олдик. У кишининг ҳикоя қилишича, 1942 йилда II-Жаҳон урушига юборилган. 1942 йил Беларуссияда, 1943 йил Германияда, 1944 йил Болгарияда бўлиб ўтган урушларда қатнашган. 1944 йилда Болгария ҳудудидаги жангда ўнг қўлидан ўқ тегиб жароҳатланади. Лекин ўзини йўқотмайди. Даволаниб соғайгандан сўнг яна жангга қайтади...
Дунёни меҳр-муҳаббат қутқаради
Қаранг, коронавирус пандемияси карантини кунлари ёрдамга муҳтож оилалар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ногиронлги бўлган шахсларга моддий маънавий кўмак кўрсатиб келаётган саховатпеша одамлар, турли идора ва ташкилотлар Бухорога ҳам ёрдам қўлини чўзди. Аммо кутилмаганда бу синовлар кетидан яна бир фалокат рўй берди. Бу бир тасодифми, бир нима дейиш қийин, лекин 1 май куни эрталабдан нохуш хабар тарқалди. Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудидаги Сардоба сунъий сув омборида сув тошқини рўй берибди. Бу тошқин сел тошқини эмас, сув омбори деворини ўпириб, катта ҳажмда, катта куч билан пастга шиддат билан оқаётган тошқин…
Сирдарёликлар ҳаёти тез фурсатда яна изга тушади
Мен сирдарёликман. Сирдарёлик сенатор сифатида Тошкент шаҳрида куни кеча ўтказилган саховат ва кўмак акциясида бевосита қатнашдим. Шунга гувоҳ бўлдимки, пойтахт аҳли сирдарёликлар, ҳамюртлари тўғрисида чин дилдан ғамхўрлик қилиб, барча қўлидан келганича ёрдам қилишга ҳаракат қилаётганини кўриб, саховатли халқининг фарзанди эканлигимдан фахрланиб кетдим...
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати: инсонийлик фазилатлари янада мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ташкилотлари ҳамда партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам бу эзгу ташаббус атрофида бирлашди...
“Ишчиларга ҳар кунги 16-18 соатлик меҳнати учун 250 грамм нон ва 4 дона қанд берилар эди...”
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутати Нодиржон Махмудалиев ўзи сайланган “Истиқлол” маҳалласида яшовчи, 1928 йилда туғилган, меҳнат фронти фахрийси Нина Файласованинг ҳолидан хабар олди. Онахонга ўзи ва ҳомийлар ёрдамида зарур озиқ- овқат маҳсулотларини етказиб берди. Нина Файласова билан оғир уруш йиллари хотиралари тўғрисида суҳбат қурди...
Ижтимоий тадбиркорлик жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қиладими?
Масалан, машҳур шеф-повар Джейми Оливер асос солган Fifteen халқаро хайрия ресторани тарбияси қийин ёшларга ошпазлик сирларини ўргатади ва уларни иш билан таъминлайди. Elvis & Kresse Organisation (EaKo) компанияси саноат чиқиндиларини тўплайди ва улардан замонавий сумкалар, жомадонлар ва бошқа зарур буюмлар ишлаб чиқаради. Doncaster Refurnish компанияси ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун арзон мебеллар ишлаб чиқаради. Компания шунингдек, хонадонлар ва уйларни тозалаш, боғларни парвариш қилиш бўйича хизматларни тақдим этади...
Сурхондарёликларнинг Сирдарё вилоятига навбатдаги кўмак карвони йўлга чиқди
Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманлари томонидан Сирдарё вилоятида юз берган табиий ҳодиса оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатилиши давом этмоқда. Бу кўмак қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда эканлигидан далолат беради...
Сенатор ва депутатлар сардобалик ҳамюртларимиз билан учрашди
Сардоба сув омборидаги ҳалокат сабабли эвакуация қилинган юртдошларимизнинг 1000 нафардан зиёди Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги қишлоқ хўжалиги ҳамда маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари биносида, аҳоли хонадонларида яшаб турибди...
Таълим тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинмоқда
Педагогик ходимларнинг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида экани, уларнинг касбий фаолиятига аралашишга ҳамда хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланяпти.
Қонун лойиҳасида педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳимояси мустаҳкамланяпти...