Партия янгиликлари
Атабой Амановга Президент табриги (видео)
Номи ўчсин, урушнинг!
«Нурак» маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нурмуҳаммад Аёсовнинг хонадони ҳамиша гавжум. Отахонни ёшлар, маҳалла аҳли, узоқ-яқиндаги танишлари йўқлаб келишни канда қилмайди. Нурмуҳаммад бобо Аёсов машъум урушнинг бошидан охиригача иштирок этган саноқли жангчилардан бири. Ўша оловли йиллардан унга 25 та орден ва медаллар хотира бўлиб қолган...
Номингиз қалбларда мангу яшайди!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан бугун Урганч шаҳридаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди. Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Қаҳрамон Адамбоев ҳомийлигида уларга байрам совғалари тақдим этилди...
Фахрий инсонлардан кўнгил сўралди
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг «Хотира – муқаддас, қадр – азиз» акцияси доирасида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – 1927 таваллуд топган Иванов Афанасий Данилович ва 1923 йилда таваллуд топган Мурина Вера Васильевна хонадонларида бўлиб, кўнгил сўраб, суҳбатлашишди. Фахрий инсонларнинг яшаш шароити ўрганилди...
Халқимиз Хотира ва Қадрлаш кунини юксак қадрлайди
Улуғ айём кунида Иккинчи жаҳон урушида ва фронт ортида буюк Ғалаба учун, бугунги кунлар учун жонини аямаган миллионлаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз...
Бу кун оддий байрам эмас
Кундалик ҳаёт қувончлари ва ташвишларига тўла турмушимиз учун фидо бўлган инсонларнинг пок руҳларини ёдлаш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимизга айланган. Эртага 9 май. Башарият фашизм устидан ғалаба қозоганига 75 йил тўлади. Ёшлигимизда бу кунни байрам, қувонч, танатана сифатида нишонлар эдик. Йиллар ўтиб бу ғалаба қанчалар қийинчилик, халқнинг фидойилиги, минглаб қурбонлар эвазига келганлигини англагач, бу кун оддий байрам эмас, балки кўзда ёш билан нишонланадиган муқаддас сана эканлигини англаб етдик...
“Халқим, ватаним учун жанг қилганман!”
Юнусобод тумани Фирдавсий маҳалласида истиқомат қилувчи, иккинчи жаҳон уруши фахрийси Нурмуҳаммад ота Турсунов ҳолидан хабар олиш мақсадида партия депутатлари, ёшлар қаноти вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари унинг хонадонига ташриф буюрди. Меҳмонлар уйда қўшалоқ тадбирга гувоҳ бўлди. Чунки отахон 6 май куни 95 ёшни қаршилаган эди...
“Уруш даврини эсласам, сесканиб кетаман...”
Беомон жанглар бўлди. Кўп қурбонлар берилди. Ҳаёт завқини билмаган не-не азамат ёшлар нобуд бўлди. Мен бир неча бор яраландим. Лекин даволаниб юрт учун яна жангчилар сафидан ўрин олавердим. Ғалабага эришиш осон бўлгани йўқ. Аммо юртни босқинчиларга бериб қўймаганимизга шукр қиламан. Шукрда ҳикмат кўп...
Ҳамма вазифани ўқитувчига юклаб қўйиш нотўғри
Лойиҳада педагог ходимларни уларнинг лавозим вазифаларига боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланиши киритилган бўлса, фракция томонидан эса ушбу моддага педагог ходимларни уларнинг лавозим вазифаларига боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш ва таълим жараёнига боғлиқ бўлмаган вазиятларда ўқувчининг хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш ёки интизомий чоралар кўриш таъқиқланади, деган нормалар билан тўлдириш таклиф этилди...
Тинчлик бебахо неъмат...
Иккинчи Жаҳон уруши... Бу уруш биргина ўзбек халқининг бошига тушган офат бўлмай, балки инсоният ҳаёти ва келажагини барбод этиш пайидаги даҳшатли ҳодиса эди...
Масофавий мулоқотлар ёхуд кўнгиллар кўришганда…
Олий Мажлис фаолияти ҳам масофадан видео конференция шаклида олиб бориляоқда. Биз депутатлар ҳам, бир лаҳза бўлсин, сайловчиларимиз ҳаётидан узилганимиз йўқ, улар билан масофавий мулоқотдамиз. Ўзимиз ҳам фурсатдан фойдаланиб, ўз устимизда ишлаб, билимларимизни бойитиш мақсадида изланмоқдамиз. Зеро, қабул қилинаётган қонунлар халқчил, яшовчан бўлмоғи учун, уларга ўз таклиф-мулоҳазаларини билдираётган депутатнинг ҳам фикрлари илғор бўлиши керак...
75 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди
Ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга қулай меҳнат шароити яратиб бериш жуда муҳим масала. ЎзХДПнинг жойлардаги депутатлик гуруҳлари ва ташкилотлари, ёшлар қанотлари фаоллари билан ҳамкорликда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда...
“Ўзбекистондан борган аскарларнинг шиори барча жангчиларни руҳлантириб турарди”
Тошкент вилоятида 84 нафар уруш иштирокчилари умргузаронлик қилмоқда. Урушда аёллар ҳам эркаклар билан елкама-елка туриб, фронтда қатнашган. Ана шундай мард ва жасур 11 нафар аёл Тошкент вилоятида фарзандлари ва неваралари эъзозида ҳаёт кечирмоқда...
ХДП ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАЙДИ!
2020 йил 8 май куни соат 17:00 да Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Қизилгул Қосимова, Шербек Буранов ҳамда Шохиста Турғуновалар иштирокида ЖОНЛИ ЭФИРДА очиқ мулоқот бўлиб ўтади...
Хотира муқаддас, қадр абадий
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши ходимлари, депутатлар партиянинг “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари билан биргаликда Фарғона шаҳрида "Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият", "Эътибор ва ғамхўрлик-инсоний бурч" шиорлари остида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюришди...
Синовли кунларни сабот билан енгган қаҳрамонимизсиз!
Оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримиз, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош, минг машаққат ва меҳнат билан енгиб келган отахон ва онахонларимиз олдида ҳамиша қарздормиз. Ушбу бешафқат урушда кўксини қалқон қилиб, ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд юртдошларимизнинг хотираси ҳар доим биз билан бирга...
Саҳоватдан ҳеч ким четда қолмаяпти
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан ушбу акция доирасида маҳаллий Кенгашларга сайланган 113 нафар депутатлар ҳамда 100 нафардан зиёд партия фаоллари иштирок этмоқда...
Депутатлар Учтепа туманидаги 172 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Учтепа туман кенгаши ва депутатлари томонидан бугунга келиб, 172 та эҳтиёжманд оилага 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар етказиб берилди...
Жасоратингиз олдида бош эгамиз
Халк депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши депутати Бахтиёр Аҳроров Денов тумани "Оққўрғон" маҳалласида яшовчи Юлдаш бобо ҳолидан хабар олиб, бобо яшаётган ҳовлисида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ташкил этилди...
“93 йил нафас олиб, бирор марта шукрона айтмаган эканман...”
Коронавирус билан оғриб, сунъий нафас олиш ускунасига уланган отахонга шифокор бу ускуна қиммат туриши, унинг кунлик нархини тўлаши кераклигини айтганида, отахон йиғлаб юборибди.
Кейин бу ҳолатни бошқача тушунган шифокорга қараб, шундай изоҳ берибди: "Тўлашгаку пул топилади. Лекин мен 93 йил ўпкам билан беминнат нафас олиб, бунинг учун бирор марта шукрона айтмаган эканман"...