Ўтган йили юртимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида "Ёшлар парламенти" ташкил этилди. Ёшлар парламентига 11 мингдан зиёд ёшлар орасидан 250 нафар парламент аъзолари сайланди. Улардан 49 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган ёшлардир.
Албатта, ёшлар парламентининг ҳар бир аъзоси ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд ёшларига тегишли муаммоларни ўрганиб, унинг сабабларини аниқлаши керак. Ушбу муаммоларни ёшлар ўртасида муҳокама қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан лойиҳа тайёрлаши, ёшларнинг янги ташаббусларини олиб чиқиши талаб этилади.
Партиямиздан сайланган ёшлар парламент аъзолари доимий равишда ўз ҳудудларида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда, йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ёрдам бериб келишяпти.
Умиджон Чўтбоев ана шундай фаол ёшлар парламенти аъзоларидан бири. У яқинда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Жийдали маҳалласида яшовчи, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни мақсад қилган Юсуфжон Умаровга “Микрокредитбанк” Қумқўрғон тумани филиалидан чорвачилик фаолиятини бошлаши учун 30 миллион сўм кредит олишида амалий ёрдам кўрсатди.
Юсуфжон Умаров кўрсатилган ёрдамдан миннатдор бўлиб, ўз чорвачилик фаолиятини бошлаб юборди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши