80 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди
80 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Маматмуродов томонидан тумандаги "Сурхон текст” МЧЖ корханасида “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш бўйича партия депутатлик гуруҳи ҳамда партия ташкилотининг олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда туман партия кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этди.

Дастлаб сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги маърузаси ҳамда парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги давлат сиёсатини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар, уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг партия вакиллари Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари, амалий ишлари, депутатлар ташаббуслари ҳақида маълумот берди. Партия ғояси кенг тушунтирилди.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди. Ёшлар ўз тадбиркорлигини бошлаш учун кредитлар олишда муаммолар бўлаётганлиги ҳақида айтишди. Депутатлар томонидан ушбу муаммоларни ҳал этишга келишиб олинди.

Тадбир сўнггида 80 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди. Тадбирнинг амалий қисмида тумандаги “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи 2 нафар фуқаро Замира Бердинова ва Менгбой Норалиевлар “Нор текст” корхонасига ишга жойлаштирилди.

 

Феруза Болтаева

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш