Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбархон Мамаджанованинг сайловчилар билан учрашиш учун Фарғона туманига борди.
Учрашувлар давомида дастлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга батафсил ахборотлар берилди. Шундан сўнг аҳоли вакиллари билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ энг муҳим масалаларда очиқ мулоқот ўтказилди. Хотин-қизлар ҳамда ёшларни ўйлантириб келаётган бир қатор муаммолар ўрганилди.
Депутатнинг таъкидлашича, сайлов округидаги фаолияти давомида партиямизнинг устувор дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўғри, бу борада барча ҳудудда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Аммо ютуқлар билан бирга, фуқароларни ўйлантираётган айрим масалалар ҳам бор.
Хусусан, Фарғона туманининг “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Жаҳонгир Хожиматов хотин қизлар бандлигини таъминлаш, уларга иш ўринларини яратиш мақсадида тикувчилик цехи очишни режалаштирганлигини айтиб, қўшимча ер ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат яқин кунларда масалани ижобий ҳал этишини айтди.
Шунингдек, депутатга вояга етмаган болага алимент тўлаш, кредит олиш, бизнесни ташкил этиш билан боғлиқ қатор мурожаатлар бўлди.
– Учрашувлардан биз ўзимиз катта таассуротлар олдик, электорат манфаати билан боғлиқ ижтимоий масалаларни янада чуқурроқ ўргандик, – дейди Дилбар Мамажанова. – Бу келгуси фаолиятимиз йўналишларини белгилаб олиш, режамизга керакли ўзгартиришлар киритишга асос бўлди.
Мунира Исомова,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти сектор мудири.