
Қизилгул Қосимованинг сайъ-ҳаракати билан Бўстонлиқ тумани “Сижжак” маҳалласи аҳолисини қийнаб келаётган тоза ичимлик сув билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал этилди.
***
Ўрол Ўразбоев томонидан Шароф Рашидов туманида мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилмоқда. Депутат ушбу ҳудудда янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича Мактабгача таълим вазирлигига таклиф киритишни режалаштирган.
***
Дилбархон Мамаджонова Фарғона туманида аҳоли вакиллари билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ энг муҳим масалаларда очиқ мулоқот ўтказди. Хотин-қизлар ҳамда ёшларни ўйлантириб келаётган муаммолар ўрганилди.
***
Шербек Бўронов Пахтачи туманида ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилиб, таълим, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш, ёшларга тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, кредит олиш масалаларига қаратилган 16 та таклиф ва мурожаатлар депутат назоратига олинди.
***
Шерзод Раҳмонов Шофиркон туманида "Жўйрабод", "Жилвон" маҳаллаларида аҳоли вакиллари муаммоларини ўрганди. “Тинчлик”, “Саврак”, “Котиён” маҳалларида эса ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар муҳокама этилди.
***
Зулайҳо Акрамова Фориш тумани “Боғдон”, "Э.Камолов" маҳаллалари, "Порашт" қишлоғи, энг чекка ҳудуд ҳисобланган “Ўхум” маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганмоқда. Уйма-уй кириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди.