“Янги диёр” маҳалласидаги болалар нега боғчага боришмайди?
“Янги диёр” маҳалласидаги болалар нега боғчага боришмайди?

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўразбоев сайлов округидаги фаолияти давомида Шароф Рашидов тумани “Янги Диёр” маҳалласи ҳудудидаги Ихтисослаштирилган кўп тармоқли давлат мактабгача таълими ташкилотига борди.

Маълум бўлишича, ушбу мактабгача таълим ташкилоти 2019 йил феврал ойидан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Муассаса 150 ўринга мослашган бўлиб, бугунги кунда 6 та гуруҳда 52 нафар ногирон болалар тарбияланиб келмоқда. 2019 йилгача бу ердаги 150 ўринда тўлиқ “Янги Диёр” маҳалласи ҳудудидаги Янгиобод ҳамда Деҳқонобод аҳоли пунктида истиқомат қилиб келаётган оилаларнинг фарзандлари тарбияланиб келинган.

Маҳалладаги фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб чиқилганда, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда маҳалла худудида бошқа мактабгача таълим муассасаси йўқлиги маълум бўлди. Шунинг учун ушбу ҳудуддаги оилаларнинг фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига боришмайди. Яқин атрофдаги мактабгача таълим муассасаси билан оралиқ масофа эса 9-10 км.ни ташкил этади. 

Ушбу масалада маҳалла аҳолиси ўз таклифларини билдиришди. Янги мактабгача таълим муассасаси қуриб берилгунга қадар, ихтисослаштирилган кўп тармоқли давлат мактабгача таълими ташкилотининг иккинчи қаватидан гуруҳлар очиб берилиши таклиф этилди.

Депутат ушбу масалада Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат этишини маълум қилди. 

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш