Партия янгиликлари
ЎзХДП депутатлари ва фаоллари Шаҳрисабз шаҳридаги дорихоналар фаолиятини ўрганиб чиқди
Назорат-таҳлил натижаларига кўра, “Маҳмуд Фарм” Х/Кга қарашли дорихонада барча дори-дармонлар мавжуд. Нарх аҳолини қониқтирмоқда.
“Кеш Парвина фарм” дорихонасида эса белгиланган дори воситаларининг 3 тури мавжуд, яъни витамин С, спирт ва парацетамол. Нарх қониқарли бўлсада, заҳира фонди етарли эмас...
Карантин камбағал оилаларни янада қийнаб қўймоқда. Ёрдам беришнинг имкони борми?
Мамлакатимизда шу кунга қадар яшириб келинган, қоғозлардагина кам таъминланган оила деб кўрсатилиб, амалда ўта қашшоқ шароитда кун кўраётган юртдошларимиз салмоғи очиқ рақамларда ифода этилди. Бу рақамлар салмоғи катталиги, шу кунга қадар бу инсонларнинг тақдири ҳеч кимга қизиқ бўлмагани аянчли, албатта. Ҳозирда аҳолимизнинг 4-5 миллион қисми айнан камбағалликда кун кечирмоқда, уларнинг кунлик даромади 10-13 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу қашшоқлик даражасининг энг паст кўрсаткичидан ҳам кам ҳисобланади...
Халқимизнинг мустаҳкам иродаси синовлардан мардонавор ўтишнинг кафолатидир
Коронавирус бутун дунёда энг аввало инсон соламатлиги ва ҳаётига хавф солмоқда. Айрим кишилар оила аъзолари, яқин биродарларини йўқотмоқда. Ушбу офат барча мамлакатларнинг ижтимоий барқарорлиги, иқтисодиёти, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигига жиддий зарар етказмоқда. Минг афсуски, бундай қийинчиликлар юртимизни ҳам четлаб ўтмаяпти...
Бухоро туманидаги дорихоналар аҳволи, заҳираси қандай?
Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Бухоро туман кенгаши депутати Қаҳрамон Дўстов бошчилигидаги мутасаддилар ҳудуддаги дорихоналарни кўздан кечирдилар. Ҳозирда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жами 23 та ижтимоий, элликдан ортиқ хусусий дорихона фаолият юритаётган бўлса, асосан Галаосиё шаҳридаги қатор шахобчалар моддий-техник аҳволи, таъминоти ўрганилди...
Яширин иқтисодиётнинг кимга зарари кўпроқ?
Яширин иқтисодиёт натижасида давлат бюджетига солиқлар ва мажбурий тўловлар келиб тушмайди. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса яширин иқтисодиётнинг мавжудлиги аҳолининг ўзига тўқ ва кам таъминланган қатлами ўртасидаги тафовутни келтириб чиқаради, ишсизлик ва норасмий бандликнинг ошишига олиб келади. Бундан энг катта зарарни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари кўради...
Тошкентда дори воситалари нархи ошдими?
Ўзбекистон шароитида пандемиядан аҳолининг соғлиғини эҳтиёт қилиш ҳамда турмуш тарзи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Халқимиз нега амбулатор тизимни қабул қила олмаяпти?
Бугунги тиббиётимизнинг аҳоли талабига жавоб бера олмаслиги менинг фикримча ўн йиллар олдин бошланган илмий асослантирилмаган, “ислоҳот-ислоҳот учун” тамойилига асосланган тиббиёт реформаси оқибатида юзага келди.
Асосий куч ва маблағлар катта ихтисослашган марказлар ташкил этиш, катта шахарлардаги катта шифохоналарни модернизация қилишга қаратилди...
Жонкуяр ва олижаноб инсонларнинг меҳнати азиз, ҳурмати баланд
Тақдирланганлар фақатгина шифорларгина эмас, балки ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлида улкан жасорат ва фидойилик кўрсатган хизмат ходимлари ҳам бор. Фармон билан кичик тиббий ходимлари-ю, хамшира, врач, лаборантларгача ҳеч ким эътибордан четда қолмади...
Муҳтожнинг ҳаққини еганларнинг ортида кимлар турибди?..
Шундай оғир вазиятда инсон қанчалар тубанликка бориши керакки, ўзининг атрофидаги яқинлари, ота-онаси, оиласи, фарзандлари, қариндош-уруғлари, маҳалладошларининг соғлиги учун ажратилаётган маблағларни талон-тарож қилиб, уларнинг ҳаётини хавфга қўйса?.. Бундай кимсалар кўпнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ажратилаётган маблағларни ейиш ёки фарзандларига едиришнинг натижаси нима билан тугашидан хабардормикан?.. Худодан қўрқармикан?..
Узун тумани: ёшларни қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш алоҳида назоратга олинган
Назорат-таҳлил давомида маълум бўлдики, ҳозирги кунда туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 43 минг 681 нафарни ташкил этади. Ушбу ёшларнинг 8,5 фоизи ёки 3 минг 355 нафари иш билан банд бўлмаган ёшлардир.
Қайд этиш ўринлики, туманда ёшларни қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш алоҳида назоратга олинган. Жумладан “Саховат” маҳалласи ҳудудида 50 нафар ёшларнинг ҳар бирига 20 сотихдан, “Гулистон” СИУ ҳудудида 7 нафар ёшларга 20 сотихдан ер майдони дуккакли экинлар экишлари учун ажратиб берилди...
Бўстонлиқ тумани “Пском” қишлоқ врачлик пункти қошида “Ижтимоий дорихона” ташкил қилинди
Фуқаролар томонидан “Пском” ҚВП қошида дорихона ташкил этиш бўйича амалий ёрдам сўралган эди.
Пском МФЙ аҳолиси томонидан кўтарилаган масала депутатлар аралашуви билан ижобий хал этилиб, Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан Пском қишлоқ врачлик пунктида махсус хона ажратилди зарурий мебель жихозлари ва дори-дармонлар билан таъминланди...
Кимнидир айблаш эмас, муаммони ҳал этиш ҳақида ўйлайлик
Мен мутахассис эмасман, аммо, ўйлашимча, бошқа давлатларда кузатилаётган ҳолатни ҳисобга олиб, мамлакатимизда 20-30 минг беморга сифатли тиббий хизмат кўрсата оладиган заҳира тайёрлаш зарур эди. Бунга оз эмас, 2-3 ой вақт бор эди. Афсуски, соҳалардаги раҳбарларда бирдамлик, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, тизимли иш юритиш фаолияти етишмагандек туюлмоқда. Бир сайловчимга коронавирусдан муолажа бўйича ёрдам керак бўлганда, ўзим шуғулланиб, шундай хулосага келдим. Бир муассаса унисига, униси эса наригисига солади...
Ёшларни ишга жойлаштириш имкониятлари янада ошмоқда
Албатта, аҳоли бандлигини таъминлашда энг самарали йўл аввало, меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш ва шу асосида мутахассислар тайёрлашдир. Касбларга бўлган реал эҳтиёж аниқланиб, шу асосида ёшларга касб-ҳунар ўргатилса, эртага уларнинг ишга жойлашиш имконияти шунча кафолатли бўлади...
Ўқитувчиларнинг боши яна “тош”га тегмайдими?..
Ўқитувчи ўзи истаги бўйича ўқув дастури тузиб таълим бермайди, яъни вазирлик томонидан етказиб берилган дарслик бўйича дарс машғулотларини олиб боради. Ўқув курслари эса олий таълимга кириш имтиҳонларига тушадиган тест материаллари бўйича ўқув дастури тузиб олишади.
Амалдаги дарсликдаги тўлиқ маълумотларни ўзлаштирган ўқувчи қай даражада кириш тестларига тайёрлигини таҳлили ўтказилиши керак...
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳаммамизнинг бурчимиздир
Ёшлар келажак бунёдкори, эртамиз эгалари. Салоҳиятли ва билимли ёшларни тарбиялашда уларга мактабгача таълим тизимидан катта эътибор бериш зарурлиги ва мактаб таълимида касб-ҳунарга ўқитиш механизмларининг янгидан янги босқичларини яратиш бугунги кун талабидир...
ЎзХДП фракцияси аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича ҳукуматга таклифлар берди
Айрим ҳудудларда қуйи тизимдаги ташкилотлар мутасаддилари ижтимоий ҳимоя учун ажратилган маблағларни ғаразли ўй билан ўзлаштираётган ҳолатлар кузатилмоқда.
Фракциямиз маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилишга ёрдам берадиган “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонунни тезроқ қабул қилиш керак, деб ҳисоблайди. Кейинги масала. Камбағалликни қисқартиришни самарали ташкил этиш, шу мақсадга ажратилган маблағларни тўғри йўналтириш долзарб аҳамиятга эга. Акс ҳолда, маблағ, саъй-ҳаракат, вақт беҳуда кетиши мумкин. Қайси оила нима учун қийин вазиятда? Кимга қандай ёрдам кўрсатиш керак? Бу саволларга асосланган жавобни билмасдан камбағалликни қисқартириш осон бўлмайди. Биринчи галда камбағалликнинг аниқ мезонларини қонунчиликда белгилаб қўйиш зарур. Демак, партиямиз қайта-қайта кўтараётган масала яна кун тартибига чиқмоқда...
Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал этди
Тахиатош шаҳридаги “Тахиатош” маҳалласида яшровчи фуқаролар билан учрашув ташкил қилинди. Унда маҳалладаги 2 қаватли уйда яшовчи фуқаролар томонидан кўп йиллардан бери ичимлик суви тармоғининг мавжуд эмаслиги хамда тунги ёритиш чироқларини ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўрашди. Депутат мазкур муаммони ҳал қилишга киришди...
Ёшларга ишга жойлашиш, кредит олиш масалаларида ёрдам кўрсатилмоқда
Пандемия шароитида дунёнинг кўплаб ҳудудларида, ҳатто ривожланган давлатларда ҳам аҳолини иш билан таъминлаш масаласи муаммога айланиб қолди. Оқибатда миллионлаб инсонлар ишсизликдан азият чекмоқда.
Карантинда ўзини асрамаган одам кимга ўхшайди?.. (видео)
Карантинда ўзини асрамаган одам кимга ўхшайди?.. Карантинда уйдан чиқмаган ҳолда ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Ҳаётимизнинг рангин лаҳзаларини асрайлик! (видео)
Ҳаётимизнинг рангин лаҳзаларини асрайлик!