Депутат Мавжуда Ҳасанова Узун туманида қатор учрашувлар ўтказди
Узун туманидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Мавжуда Ҳасанова секторлардаги “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га оид ишларни бевосита ўрганди.
Тумандаги 1-, 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган шароитлар билан танишди.
Маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан суҳбатлар ўтказиб, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти ва уларда фаол иштирок этиш муҳимлиги тўғрисида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 74-сонли оилавий поликлиникасида аҳолига хизмат кўрсатиш ҳолати билан яқиндан танишиб, беморлар билан суҳбатлашди.