ХДП Марказий Кенгаши ва Навоий вилоят кенгаши ҳамкорликда аҳоли билан "маҳаллабай" ва "фуқаробай" лойиҳаси доирасида Қизилтепа туманидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар муаммолари ўрганилди. Ўрганишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мақсуда Ворисова ва Фирдавс Шариповлар ҳам иштирок этиб, туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди, аҳоли муаммоларини тинглиди.
Тадбир давомида "Темир дафтар"га киритилган фуқароларга ўтган йил қуриб берилган иссиқхоналар фаолияти билан танишилди ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Шунингдек, Кулолон маҳалласида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида депутатлар иштирокида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касбга ўқитилган бир гуруҳ хотин-қизларга сертификатлар топширилди.