Улуғбек Иноятов Термиз туманида очиқ мулоқот ўтказиб, ижтимоий масалаларни ўрганди
Улуғбек Иноятов Термиз туманида очиқ мулоқот ўтказиб, ижтимоий масалаларни ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз туманида бир қатор объект ва муассасаларда бўлди.

Хусусан, “Бунёдкор” маҳалласидаги “Ёшлар меҳнат гузари”да маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотда Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳада туб ўзгаришлар амалга оширилаётгани, стратегияга мувофиқ ижтимоий соҳада салмоқли ютуқларга эришилаётгани қайд этилди.

Бутун республика бўйлаб янгича тизим асосида юритилаётган “темир дафтар”, “ёшлар ва аёллар дафтарлари” биринчи навбатда муҳтож, кам даромадли, ишсиз фуқароларга ёрдам беришга хизмат қиляпти. Бу тизимни янада кучайтириш мақсадида “маҳаллабай” ишлаш вазифаси қўйилгани, унинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Спикер ўринбосари “Термиз-Керемик-Кластер” корхонаси фаолияти билан танишиб, иссиқхонада ишлаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

“Темир дафтар” ва “аёллар дафтари”да рўйхатга турувчи фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани, уларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

Мулоқот тадбирларида қатнашган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Шербек Бўронов, Фирдавс Шарипов ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга мурожаатлар бўйича амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш