Партия янгиликлари

Давлат-хусусий шериклик ривожланиши ижтимоий муаммолар ҳал этилишига ёрдам беради
Ўзбекистон ХДП электоратининг ижтимоий манфаатлари нуқтаи назаридан қараганда, коммунал соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга бўлган эътиборнинг кучайиши муҳим аҳамият касб этади...

Ёшлар парламенти қандай парламент бўлади?
Бугун Ёшлар парламентининг таъсис йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.

Раҳбарлар масъулиятини янада ошириш пайти келди
Очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирусга қарши уруш ҳолатида турибди. Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини, ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. Энг аввало, хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади. Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз...

Эҳтиёжманд оилалар эътиборимиз марказида
Сергели туманининг “Мададкор” маҳалласида ҳам ёрдамга муҳтож оилалар анчагина. Айрим кишилар карантин даврида келиб чиққан ишсизлик муаммоси туфайли рўзғорини тебратишда қийналаётган бўлса, баъзилари умр йўлдоши вафот этиб, вояга етмаган фарзандлари билан бева қолган.
Уларга “Саховат ва кўмак” ҳаракати бўйича ёрдамлар кўрсатилди. Ўн битта эҳтиёжманд оилага эса белгиланган миқдорда пул маблағлари тарқатилди...
Уларга “Саховат ва кўмак” ҳаракати бўйича ёрдамлар кўрсатилди. Ўн битта эҳтиёжманд оилага эса белгиланган миқдорда пул маблағлари тарқатилди...

Маҳалланинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёсдир
Ижтимоий тармоқларда, сўнги пайтларда маҳалла раисларини салбий қахрамон сифатида кўрсатилаётган холатлари йўк эмас. Тўғри гуруч курмаксиз бўлмайди. Лекин, кимнингдир айби учун маҳалла жавоб бермаслиги керак...

Шарофиддин НАЗАРОВ: «Вазият ўзгаришини кутиш эмас, унга мослашиш керак»
Пандемия айрим соҳаларда мураккабликларни юзага келтирган бўлса, рақамли иқтисодиёт, рақамли технология тушунчаларини тез суръатларда ривожлантириб юборди. Бу бизнинг фаолиятимизда ҳам акс этмоқда. Эшитувларда турли илмий муассасаларнинг олимлари, экспертларини ҳам кенг жалб қилиш имкони юзага келди. Натижада эшитувлар қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Айнан бугунги пандемия шароитида юзага келган иқтисодий қийинчиликларнинг ечими билан боғлиқ танқидий таҳлилий масалалар ўртага ташланди...

Аҳолини дори воситалари билан узлуксиз таъминлашга ким масъул?
Коронавирус пандемияси, айниқса, уйда даволаш ва профилактика масаласи жиддийлашгани сари дориларга бўлган талаб кескин ортиб бормоқда. Натижада сифатсиз, қалбакилаштирилган, республикамизда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ғайриқонуний тарзда мамлакатимизга олиб кириш ҳолатлари ҳам кузатиляпти. Энг ачинарлиси, айрим уддабурон “тадбиркор”лар дори воситаларининг сунъий тақчиллигини келтириб чиқармоқда. Нархларни ўзлари истаган даражада, ҳаттоки, 15-20 бараварга ошириш ҳолатлари кузатиляпти...

Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди
Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида берилган топшириқлар бўйича туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ж.Абдуллаев "М.Аъзам" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган 21 нафар оила вакиллари билан суҳбат ўтказди...

Вирус занжирини узишда ҳамма бирдек масъулдир
Биздан уйда қолиш сўраляпти. Лекин биз бунга қай даражада амал қиляпмиз? Айниқса, маҳалла бошида, кўчаларда ёшлар тўпланиб ўтиришганига кўп гувоҳ бўляпман. Кўча-куйда номига ниқоб тақиш ҳоллари тез-тез учраяпти. Тўғри, кўчада ҳаво иссиқ, лекин тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилсаккина, вирус занжирини уза оламиз...

Янги “ягона реестр” муҳтожларга ёрдам берадими?
Қайсидир оила ўзига тўқ бўлса ҳам, таниш-билишларни ишга солиб, моддий ёрдам ёки ижтимоий нафақа олувчилар рўйхатида туради. Қизиқ томони, фақат қоғозда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийми ёки йўқми фарқи йўқ. Энг муҳими, у бор ва оила ижтимоий ҳимояга муҳтож. Амалда эса бундай эмас...

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши партиядан Юнусобод туман Кенгаши депутати, 274-мактаб директори Сайфулла Маҳкамовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Бухорода “Биз биргаликда енгамиз!” хайрия дастури бошланди
Хайрия дастури доирасида Бухоро вилоятидаги шифохоналарга беморларни қутқариш учун зарур бўлган 5760 кг миқдоридаги суюқ кислород тақдим қилинди...

ЎзХДП депутати сайловчилар мурожаатларини ижобий ҳал этди
ЎзХДП Фориш туман Кенгаши Жамоатчилик қабулхонасига ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўраб келган фуқароларнинг мурожаат ижобий ҳал этилди...

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими 1 сентябрдан ишга тушади
Бир ой муддатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади

ХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди
Фракция аъзолари бюрократик тўсиқлар камайиши эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун, айниқса, муҳим масала эканини таъкидлашди. Чунки бундай фуқаролар турли сунъий тўсиқлар туфайли ҳуқуқ ва манфаатларига эришишга қийналишади...

Оқолтинда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат тарқатилди
Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи аъзоси Комилжон Мустафаев туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Навоий” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалардан хабар олиб, уларга беш турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини топширди...

Халқнинг ҳаққини ўмараётганларни ким деймиз?
Яқинда айрим вилоятларда давлат томонидан ажратилган маблағларни ўзлаштириб юборилиши юзасидан мақолалар, кўрсатувлар эълон қилинган эди. Бугун яна шу ҳолатларнинг такрорланиши, халқнинг хаққидан қўрқмаслик ҳолатларига тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Бу нима дегани?

Ғузорда электорат вакилларига кўмак берилди
Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши ташаббуси билан "Шўртангазкимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти раиси, вилоят Кенгаши депутати Ш.Асланов ҳомийлигида тумандаги кам таъминланган, вақтинча ишсиз оилаларга хонаки жўжалар ҳамда парранда озуқалари бепул тарқатилди.

Шунчаки танқиддан кимга нима фойда?
Фактсиз, умумий мазмундаги танқидлар муаммолар ечимига хизмат қилмайди. Қачон факт билан асослаб танқид қилиш кўпайсагина жамиятимизда коррупцияли ҳолатлар камайиши мумкин.

Судлар мустақиллигини амалда таъминлашдаги дадил қадамлар
Хўш, “бир суд – бир инстанция” тамойили деганда нима тушунилади?
Соддароқ қилиб айтганимизда, юқорида таькидлаганимиздек биринчи инстанция судлари фақат биринчи инстанция сифатида ишни кўриб чиқади. Авваллари вилоят суди айрим ишларни биринчи инстанция сифатида ҳам кўриб, унинг устидан келиб тушаётган шикоятларни апелляция ва кассация инстанциясида ҳам кўрар эди...
Соддароқ қилиб айтганимизда, юқорида таькидлаганимиздек биринчи инстанция судлари фақат биринчи инстанция сифатида ишни кўриб чиқади. Авваллари вилоят суди айрим ишларни биринчи инстанция сифатида ҳам кўриб, унинг устидан келиб тушаётган шикоятларни апелляция ва кассация инстанциясида ҳам кўрар эди...