Фаолларимиз давлат бошқарувида
Партиямиз фаоли, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Шоира Фазилова Жиззах вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шоира Толибовна бунга қадар халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилиб келган, Жиззах шаҳридаги 1-сонли мактаб директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Партиямиз фаолига ушбу масъулиятли вазифада омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!