Депутатнинг бир куни
Депутатнинг бир куни

 

Халқ депутатлари Қизилтепа туман кенгаши депутати, туман ҳокими Шабон Набиевнинг сайловчилари билан бу галги учрашуви ҳам самарали кечди. «Айрончи» МФЙни обод манзилга айлантириш ишлари бошланиши кутилаётган ушбу кунлар олдидан Ш.Набиев ва тумандаги тегишли ташкилотлар ушбу манзилда бўлишди. Улар аҳоли билан суҳбатлашди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз бўйлаб кўплаб масканлар "Обод қишлоқ" дастури доирасида обод манзилларга айлантирилди. Ушбу дастур доирасида туманимиздаги кўплаб маҳаллалар ҳам обод қилингани барчани бирдек қувонтирмоқда. Пандемия сабаб 2020 йилда тўхтаб турган бу хайрли ишлар жорий йилдан яна давом эттирилмоқда. 2021 йилда туманимиздаги Гулбоғ ва Айрончи маҳаллаларида мазкур дастур амалга оширилиши режалаштирилган.

Учрашув давомида дастур доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар баён қилинди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, ногиронлик аравачасига муҳтожларга аравачалар топширилди.

Айни кунларда туманимиздаги барча мактабларда китоб ярмаркалари ташкил қилинган бўлиб, унда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ушбу мактаблар битирувчилари фаол иштирок этишмоқда.

Ярмарка иштирокчилари китоблар харид қилиб, қадрли мактаблари кутубхонасига совға қилишмоқда. Туман ҳокими ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш учун 26-умумий ўрта таълим мактабида ташкиллаштирилган ярмаркада бўлиб, ушбу мактаб кутубхонаси учун кўплаб бадиий китоблар совға қилди.

 

Фазлиддин Темиров,

ЎзХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш