Сайёр қабул: муаммолар ўрганилди
Сайёр қабул: муаммолар ўрганилди

 

Уйчи тумани 12-Шифокор сайлов округидан халқ депутатлари туман кенгаши депутати Акрамжон Абдугаппаров «Шифокор» маҳалласида ўзининг навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабул давомида Наргиза Расулова деҳқончилик билан шуғулланиш учун томорқа ер ажратиш, Ёрқиной Турғунова ишга жойлашиш, Соҳибжон Аҳмадалиев чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бир неча йиллар давомида нонвойчилик билан шуғулланган Ботиржон Юлдашев ҳам кредит олиш, ўз ишини йўлга қўйиш масаласида амалий кўмак сўради.

Депутат шу ва бошқа масалаларда бўлган барча мурожаатларни тез кунда депутатлик сўрови орқали ҳал этишини айтди. Яқин орада бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувларда бу бўйича маълумот беришини алоҳида таъкидлади.

 

Сарвиноз Эшалиева,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш