Қизлар учун семинар
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан политехника институтида семинар ўтказилди.
Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г.Жўраева, Тошлоқ туман кенгаши депутати М.Қорабоева, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий бўлинмаси ўқитувчиси, психолог Ш.Рустамова ҳамда вилоят кенгаши маъсул ходимлари иштирок этди.
Семинарда психолог томонидан аёлнинг жамиятдаги ўрни юзасидан қизлар ўртасида интерфаол ўйинлари ташкил этилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари хотин-қизларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсияларни ўрганди.
Мунира Исомова,
ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири.