Мақсадимиз – ёшларга Имкон бериш

 

Фарғона вилоят Кенгаши Данғара туманида ёшларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, замонавий касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш мақсадида “Имкон” акцияси ўтказилди.

Тадбир доирасида бир гуруҳ фаол ва интилувчан ёшларга хорижий тиллар ҳамда замонавий касбларни ўрганишлари учун хусусий мактабларга имтиёзли йўлланмалар топширилди.

Шунингдек, акция доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Айрим ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор ёшларга аравачалар топширилди. Ишонамизки, одамлар ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган ҳар бир эзгу иш – жамиятдаги бирдамлик, меҳр ва ғамхўрликнинг ифодасидир.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш