56-Аввал сайлов округидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Мўминжон Йўлдашевнинг Сайловолди дастуридаги асосий шиори “қуруқ гап” билан эмас, амалий иш билан хақлимизни рози қилиш эди. Депутат ўтган давр мобайнида кўплаб хайрли ишларда ташаббуслар билан чиқвди.
Хусусан, коронавирус пандемияси сабабли “Темир дафтар”га кирган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигига эришиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича савобли ишларни олиб борди. Карантин пайтида қийналиб қолган кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари етказиб туряпти.
Жойларда сайловчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида карантин тартибларига амал қилган ҳолда уйма-уй юриб учрашувлар ташкил этяпти.
Яқинда Фарғона вилояти, Фарғона тумани, “Хуршиди Тобон” МФЙ, Ўзбек махаллада содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли 71 хонадонда ёнғин чиқиб, уй-жойнинг том қисми ёниб кетган эди. 56-Аввал сайлов округидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Мўминжон Йўлдашев томонидан хонадон вакилларининг ҳолидан хабар олинди. Уларга ёрдам тариқасида ҳар бирига 100 дона шифер ҳамда том қуришда фойдаланиш учун ёғоч-тахта маҳсулотлари олиб берилди.
Шохрух ЎКТАМОВ,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари.