Партия янгиликлари
Инсон қадр-қиммати улуғдир
Бир сўз билан айтганда, Давлат дастурида ногиронлиги бўлган инсонларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор муҳим йўналишларнинг белгиланиши уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан бир қаторда умидсизлик ҳамда ишончсизлик кайфиятидан халос этиб, ҳаётга муносабатини, қарашини ўзгартиришга хизмат қилади. Бу эса жамиятда ижтимоий мувозанатни сақлаш ва ижтимоий адолат принципини қарор топтиришнинг энг муҳим шартларидан биридир...
Аёллар ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларни сафарбар қиламиз
Аниқланган муаммолар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва ушбу масалалар депутатлик гуруҳи, доимий комиссия ҳамда сессия кун тартибига киритилади, муҳокама этилади, тегишли қарорлар қабул қилинади, қарор ижроси назоратга олиниб, муаммолар бартараф этилади...
Янгиликлар 24 | Олий Мажлис ҳамда Латвия Сейми ўртасида онлайн мулоқот ўтказилди (видео)
Олий Мажлиснинг Латвия Сейми билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дўстлик гуруҳининг 1- йиғилиши видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтди...
Ўзбекистон ва Латвия парламентлари ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Олий Мажлиснинг Латвия Сейми билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро дўстлик гуруҳининг 1- йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.
Жамиятдаги муаммоларнинг олдини олишга қаратилган дастур
Эътиборлиси, янги давлат дастурини тасдиқлаш бўйича фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, фуқаролар, шунингдек, чет элда истиқомат қилувчи фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари ўрганилди. Бу албатта Давлат дастурлари орқали турли соҳаларда пайдо бўлган муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади...
Ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсия ёшидаги инсонларнинг муаммоларига ҳам ечим топилади
Энди ногиронлиги бўлган фуқароларга давлат берган пул эвазига исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия ва реаблитация техник воситалари сотиб олиш имконияти берилади.
Шунингдек, ногиронлиги аниқ кўриниб турган шахсларнинг ортиқча сарсонгарчилик ва оворагарчиликлардан халос этиш мақсадида уларни текширувдан ўтказмасдан туриб, ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади...
Кечаги андоза билан эртанги йўл қурилмайди
Бир сўз билан айтганда, видеоселектор йиғилишини кузатиб, қатор хулосалар қилиш ва энг муҳими, фақатгина тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар эмас, балки ҳар бир юртдошимиз ўзига “мен хам жамиятга фойдаси тегадиган нимадир иш қилишим мумкинми?", деган саволни бериши лозим. Бинобарин ёшлар масаласи бу миллат масаласидир. Оилада эса, оила аъзоларининг эртанги куни масаласидир. Шундай экан, қўйилган мақсад ва марраларга етишда ҳар кимнинг ўз ҳиссаси бўлиши лозим...
Депутатнинг бир куни
Халқ депутатлари Қизилтепа туман кенгаши депутати, туман ҳокими Шабон Набиевнинг сайловчилари билан бу галги учрашуви ҳам самарали кечди. «Айрончи» МФЙни обод манзилга айлантириш ишлари бошланиши кутилаётган ушбу кунлар олдидан Ш.Набиев ва тумандаги тегишли ташкилотлар ушбу манзилда бўлишди. Улар аҳоли билан суҳбатлашди...
Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурчдир
ХДП Янгиер шаҳар кенгаши вакиллари, Гулистон давлат университети Педагогика факультети ўқитувчилари, талабалари "Меҳр қўлларини узатайлик" шиори остида Янгиер шаҳар “Аёллар мурувват интернат уйи”да даволанаётган кишилар ҳолидан хабар олишди.
"Фарғона 24" | Халқ демократик партияси вакиллари ёшлар билан учрашишди(видео)
Фаолларимиз давлат бошқарувида
Халқ демократик партиясидан Тошкент вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова бугун Сенат мажлисида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимига сайланди...
Давлат дастури: халқимиз манфаатлари тўла ифода этилган муҳим ҳужжатдир
Бу йилги Давлат дастурида ҳам йиллар давомида сақланиб келаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда катта аҳамият берилди. Айниқса, Халқ демократик партияси учун принципиал масалаларда узоқ кутилган янгилик ва ўзгаришлар бўлиши бўйича вазифалар ҳам белгиланди. Айрим йўналишлар партиямиз Сайловолди дастуридаги таклиф-ташаббуслар билан уйғун экани партиямиз, барча даражадаги депутатлар зиммасидаги масъулиятни янада оширади, албатта...
Фаолларимиз давлат бошқарувида
Партиямиз фаоли, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди...
Янгиликлар 24 | 2021 йилги давлат дастури амалда (видео)
Раъно Турдибоева, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи аъзоси
Халқ билан бамаслаҳат қабул қилинган дастур
Давлат дастурида Халқ демократик партияси учун принципиал аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор қаратилган, уларнинг ечими бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилган. Партиямиз Сайловолди дастурида ғоя сифатида илгари сурилган 10 дан ортиқ мақсадларни амалга ошириш механизмлари қамраб олинган...
Депутатлар ёшлар билан учрашди
ХДП Денов туман кенгаши ташаббуси билан Денов педагогика ва тадбиркорлик институтида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди...
Халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган дастурий ҳужжат
Олий Мажлис палаталари ҳар чоракда Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларининг Давлат дастури бажарилиши юзасидан ахборотларини эшитиб боради ҳамда бу борада вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқамиз. Жорий этилган бу каби институтлар амалга оширилган ишларнинг шаффофлигини таъминлашга, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишига хизмат қилади...
Партия ҳақида тасаввурнинг шаклланиши кўп жиҳатдан тарғиботчининг маҳоратига боғлиқ
Қашқадарё вилоятидаги тарғиботчилар гуруҳлари партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатиб келяпти. Лола Саодатова ана шундай фаол тарғиботчиларимиздан бири...
Деновдаги муаммолар бирма-бир ўрганилди
Денов туман тиббиёт бирлашмаси ва бўлимларининг тиббий хизмат ҳамда беморларга яратилган шароитлар ўрганилди. Даволанаётган беморларнинг ўзлари ва яқинлари билан суҳбат қилинди. Шошилинч тез тиббий ёрдам, терапия, неврохирургия, кардиология каби бўлимлар шифокорлари билан суҳбат қилинди. Муаммо ва таклифлар олинди. Икки беморнинг мурожаати жойида ҳал этилиб тегишли бўлимларга ётқизилди, бир нафарига йўлланма берилди...
Ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишимиз зарур
Дунёдаги илғор тажрибалардан маълумки, давлат бошқарувини ислоҳ этиш, демократик ислоҳотларни янги даражага кўтариш ўз-ўзидан бўлмайди. Бу жуда кўплаб омилларга боғлиқ масала. Жамиятдаги турли қатламларнинг манфаатлари, хоҳиш-иродаси инобатга олиниши, уларни рўёбга чиқариш учун йўл очиб берилиши шулардан бири ҳисобланади...