Партия янгиликлари

“Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!”
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Наманган давлат унверситетида давлатимиз раҳбарининг «Ёшлар форумида»ги маърузаси ва Парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Партиямиз фаоллари ва депутатлар ташаббуси билан шаҳрисабзлик бир гуруҳ хотин-қизлар ҳунар ўрганмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз туман кенгаши Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида қайта касбга ўқитиш ишларини кучайтириш бўйича қатор амалий тадбирлар амалга оширмоқда.

Депутат Зулайҳо Акрамова толмай-эринмай уйма-уй юриб, оилалардаги катта-кичик масалаларни ўрганмоқда
ЎзХДП фракцияси аъзоси Зулайҳо Акрамовани кўп ҳолларда сайловчилар орасида учратасиз. У аҳоли билан шунчаки учрашмайди, катта залларда одамларни йиғиб, қуруқ маъруза қилмайди, балки ҳар бир сайловчи билан алоҳида, юзма-юз кўришади, гаплашади. Депутат опамиз фуқароларимиз турмуш даражасини, яшаш шароитини ўрганишда ҳам эшик остонасида суҳбат қуриб, қайтиб келмайди. Хонадоннинг ичига киради, оилалар шароитини ўз кўзи билан кўради, муаммоларни ҳеч эринмасдан ён дафтарига туширади. Айни дамда З.Акрамова Фориш туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда...

Депутат Дилором Имомова сайловчилар муаммоларини ўрганмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилором Имомова Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг бандлик даражаси, тадбиркорликни бошлаш ва бошқа ижтимоий масалаларни ўрганди...

Қисқа сатрларда…
Тошкент шаҳри. Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбир ташкил этилди. Тадбирда тикувчилик, компьютер саводхонлиги, бизнесни бошқариш курсларини тамомлаган 60 нафар хотин-қизларга ўз фаолиятини бошлаш учун сертификатлар топширилди...

Ҳудудларда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар кўп...
Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан маҳаллалар кесимида хотин-қизларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда...

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси: Шўрчи туман кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди
ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, сайловчиларнинг таклифлари олинди...

"Ариқбўйи" маҳалласидаги сайловчилар депутатдан миннатдор
Халқ депутатлари Чуст туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Аброр Рустамовга "Ариқбўйи" маҳалласининг бир гуруҳ аҳоли мурожаат билан чиққан эди. Сайловчилар ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўрашди...

Қашқадарёда “Ёшлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди(видео)
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ” │ Қашқадарё вилоятида “Ёшлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида муҳим масалаларга эътибор қаратилди

ХДП депутатлари Ғузор тумани Жонқара қишлоғида...
Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгаши депутатлари Отабек Исматов ҳамда Санжар Ғайбуллаев туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири Жонқара қишлоғига бориб, қишлоқ аҳолиси билан учрашишди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, таклифлар олинди...

“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси: андижонлик ёшлар қандай масалаларда таклифлар беришди?
ХДП Андижон вилоят ва шаҳар кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Андижон Давлат университетида ёшлар билан учрашишди...

Аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбирнинг навбатдагиси Тошкент шаҳрида ўтказилди
Халқ демократик партияси иш билан таъминланмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш, уларни касбга ўқитиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида курслар ташкил қилиниб, уларни ўқитиш ишлари бошлаб юборилди...

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёшлар мамлакат келажагидир
Ҳар бир жамиятнинг тақдири ва келажаги мамлакатнинг етакчи кучи ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Замонавий билим ва кўникмаларга эга, масъулиятни ўз зиммасига оладиган, мақсадга интилувчан, серғайрат ёшларни тарбиялаш кун тартибидаги энг муҳим ҳамда кечиктириб бўлмас вазифаларидан биридир...

Ёшларни ишга жойлаштириш имкониятлари янада ошади
Қоғоз ва рақамлар ортидан қувмай, партиямизнинг фаол ёшлари, Ёшлар парламенти аъзолари депутатлар билан бирга жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўз кўзи билан бориб кўриши, ўрганиши керак. Ҳудудда қайси касбларга эҳтиёж бор? Бу ерда ёшлар кўпроқ қайси мутахассисликлар бўйича ўқияпти? Уларнинг қизиқиши ва қобилияти, орзу-мақсадлари қандай? Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ёшларнинг касбига, мутахассислигига мос келадими? Ана шу саволларга шаҳар ва туманлардаги реал ҳолатдан келиб чиқиб, жавоб топишимиз, муаммоларни ҳал этиш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқишимиз керак, деб ўйлайман...

Тиббиётни ислоҳ этишда парламентнинг масъулияти катта
Жорий йилдан кечиктирмасдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион нафар, 2022 йилда – 17 миллион нафар аҳоли қамраб олиниши кўзда тутилган. Мана шу чоралар самарасида аҳоли ўртасидаги камқонликни 25 фоизга камайтириш мақсад қилиняпти...

Ёшларни ишга жойлаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун нима қилиш керак?(видео)
ЎзХДП фракцияси йиғилиши муҳокамаси

ЎзХДП депутати ташаббуси билан “Тозабоғ” маҳалласидаги бир гуруҳ ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди
Халқ депутатлари Урганч шахар кенгашидаги ЎзХДП депутати Ширин Рўзметова томонидан шаҳардаги “Тозабоғ” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар” га киритилган бир гуруҳ аёллар иштирокида учрашув ўтказилди...

Аёллар дафтари депутатлар эътиборида
Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Алима Парпиева ҳамда Ханифа Тўраевалар тумандаги “Қарлиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашишди...

80 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди
ХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Маматмуродов томонидан тумандаги "Сурхон текст” МЧЖ корханасида “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш бўйича партия депутатлик гуруҳи ҳамда партия ташкилотининг олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда туман партия кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этди...

ХДП фракцияси Сайлов қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди
ЎзХДП фракцияси аъзолари сайловлар муддатининг қиш фаслидан кузга кўчирилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирларни янги йилгача бўлган муддатда ўтказиб олиш, 5 йиллик муддат учун стратегик вазифаларни ҳар томонлама пишиқ ишлаб чиқиш имкониятларини беришини таъкидлаб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди...