Аёллар муаммолари депутатлар эътиборида
Аёллар муаммолари депутатлар эътиборида

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Бахт”, “Ғафур Ғулом” МФЙда истиқомат қиладиган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг холидан хабар олиш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” акцияси ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, туман, вилоят Кенгаши депутатлари, туман санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси мутахассислари иштирок этди.

Тадбир давомида “Ғафур Ғулом” МФЙ даги шароити оғир оилаларнинг муаммолари ўрганилди. Ҳудуддаги 6550 нафар фуқаронинг 3230 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан бири Мадина Тўйчибоева ЎзХДП ёрдами билан давлатдан 15 млн сўм кредит олиб дастлабки иш фаолиятини бошлаб юборди.

— Уч турдаги тикув машинасини харид қилдим, — дейди Мадина. — Ҳозирча икки нафар ходимни иш ўрни билан таъминладим, келгусида янаям кўпроқ бўш иш ўринларини кўпайтириб, сафимизни кенгайтирмоқчиман.

“Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” тизими шунчаки қоғозларда қолиб кетмасдан, юртдошларимиз ҳаётида ёрқин акс этаётгани кишини қувонтиради. Тадбир давомида “Бахт” МФЙ даги “Аёллар дафтари”га киритилган 1-гуруҳ ногирони Тўлғоной Ахмурзаева иш сўраб мурожаат қилди. Туман Кенгаши депутати Бувхол Ғозиева уни тикувчилик цеҳига ишга жойлаштиришга амалий ёрдам берди. Яна бир ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро, 1-гуруҳ ногирони Шерзод Хақбердиев, унинг турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони Дилафрўз Эгамбердиевалар ҳолидан хабар олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш