Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилотининг ташаббуси билан тумандаги 12, 15 , 20 ва 25 умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ободончилик ва жиҳозлаш ишлари туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Солиев иштирокида ўрганилди. Ўрганилаётган барча мактабларда ўқув йили олдидан жорий таъминлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Айниқса, туманнинг энг чекка худудларидан бирида жойлашган 20-умумтаълим мактаби 260 -ўринли бўлиб, уни ободончилиги учун Давлатимиз томонидан 122 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу ўқув масканини синф хоналари, ички қисми тўлиқ таъмирдан чикқанлигининг гувоҳи бўлдик. Бугунги кунда бинони олди кисми, кириш йулаклари жадаллик билан таъмирланмокда. Ҳожатхонага ҳомийлар ёрдамида электр токи ёрдамида сув иситувчи ҳамда минг литр ҳажмдаги сувни саклаб, тармоққа етказиб берадиган сантехника воситалари туман халк таълими бўлими ва “Халқ банки” каби ташкилотлар ҳомийлигида ўрнатиб берилган. Энг асосийси келгуси йили мактабга қўшимча 180 ўринли қўшимча ўқув биноси ва 12×28 ўлчамдаги спорт зали қурилиши мўлжалланаётган бўлиб, бу борада лойиҳа смета ишлари бошлаб юборилган.
ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши