Партия янгиликлари
Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ стратегик ташаббуслар
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юртимиз кейинги йилларда Кенгашга аъзо бўлиш учун бутун масъулиятни англаган ҳолда интилиб келганини таъкидлади, янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган демократик ислоҳотлар ортга қайтмайдиган тус олганини алоҳида қайд этди...
Коронавирусга қарши эмлаш: саволлар жавобсиз қолмаслиги керак
Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам “Соvid-19” вирусига қарши вакциналар билан эмлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳамда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили давлат дастурида бу борада муҳим вазифалар белгиланган. 2021 йил март ойининг биринчи ярмидан тоифалар бўйича эмлаш бошланиши режалаштирилган. Бунга оз муддат қолди, жараёнга ҳамма нарса тайёрми?..
ЎзХДП фракцияси коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари бўйича 3 та таклиф билан чиқди
Биринчи таклиф: республика махсус комиссияси аъзолари томонидан фуқароларга аҳолини оммавий эмлаш ишлари қачон бошланиши ва қандай тартибда ўтказилиши ҳақида маълумот бериш тизимини йўлга қўйиш зарур.
Иккинчи таклиф: аҳолини эмлаш бўйича ташкилий ва тарғибот ишларида депутатлар фаол иштирок этиши керак. Бу эмлаш ишлари шаффофлигини таъминлайди ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади...
500 минг янги иш ўрни: таҳлил, таклиф ва мулоҳаза
Аҳоли сони ўсиши эҳтиёжлар салмоғи ортиши билан ҳамоҳанг кечиши янгилик эмас. Меҳнат бозоридаги аёвсиз рақобат ва ҳар йили унга кириб келувчи ишчи кучлари сони давлатимиз олдига мунтазам муҳим ижтимоий масалаларни қўймоқда. Уларни бажариш даражасини эса, иш қидириб хорижга кетаётган фуқароларимиз сони белгилаб беришидан кўз юма олмаймиз...
Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатланади
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши натижасида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хуқуқий мақоми белгиланади, бу эса юртимизга хориждан юқори малакали мутахассисларнинг оқими ортишига замин яратади, мамлакатимизда чет эллик ҳамкорлар учун қулай хуқуқий муҳит яратилади, юртимизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи янада ортади, республикамиз ташкилотлари томонидан чет эл фуқаролари билан яқин ҳамкорлик қилишининг шаффоф механизмлари яратилади...
4 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кармана туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
“АЁЛЛАРГА КЎМАК ”
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Сирдарё вилоят кенгаш билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганди
У.Иноятов Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда ҳам бўлиб, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ўрганди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, вақтинча ишсиз фуқароларга жойида ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди...
Эҳтиёжманд оилага ёрдам берилди
ЎзХДП Уйчи тумани қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига мурожаат тушди. Маълум бўлишича, “Хўжаобод” МФЙ Янгиариқ кўчасида яшовчи Дилшода Бозорбаева қандли диабет касаллиги билан оғриганлиги, ҳозирги кунда оғир аҳволда эканлиги, аммо дори дармон қилиш учун маблағ етарли эмас. Хонадон аъзолари дори-дармон олиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишди...
Таълим ташкилотлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси: бу борадаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш керак(ми)?
Маълумки, ёш болалар билан ишлаш, уларни умумий мақсад ва ягона қоида атрофида бирлаштира олиш мураккаб вазифа. Бу катта сабр ва фидоийлик талаб этиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда, мактабларда самарадорликни ошириш учун синфхоналардаги ўқувчилар сонини максимум 25 та қилиб оптималлаштириш ва бу кўрсаткични мажбурий ўрнатиш зарурати мавжуд...
Депутатлар спортчи ёшлар билан учрашди
Чилонзор туманидаги Олимпия заҳиралар коллежида “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси бўйича тадбир бўлиб ўтди...
ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди
Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида фракция аъзолари аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисидаги масалани эшитиш бўйича ташаббус билан чиқди...
“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида сайёр қабул ташкил этилди
Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашига 5-Гавкушон сайлов округидан ХДП рўйхати асосида сайланган Акбар Фазилов, халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутатлари Шамсиддин Яшиев, Азиз Маъмуров, Қурсия Шарипова, Алишер Назаров сайловчилар билан сайёр қабул ўтказишди...
Хотиржам ўтиришга ҳаққимиз йўқ
Биз кўпроқ рақамларга тўхталиб, ютуқларимизни кўз-кўз қилишга одатланганмиз. Камчиликларимизни яширишга, муаммоларни ошкор қилмасликка уринамиз. Аслида бу хато қарашдир. Чунки касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дейишади. Шундай экан, муаммони ҳал этишнинг йўли уни тўғри ва холис ўрганиш, кўпчилик муҳокамаси асосида масалага ечим топишдан иборат. Шу мазмунда жорий этилаётган чора-тадбирларни амалга оширишга панжа ортидан қарамасдан, танамизга пухта ўйлаб кўришимиз зарур...
Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида партия гуруҳларининг ролини янада ошириш керак
Бугунги кунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолият самарадорлигини ошириш, унда жамоатчилик иштироки ва назоратини янада такомиллаштириш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Давлат бошқарувини модернизация қилишда маҳаллий вакиллик ҳокимиятини ислоҳ этиш ва тадқиқ қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимизда икки юздан зиёд маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари ўз фаолиятини олиб бормоқда...
Камбағалликни қисқартириш ислоҳотларнинг муҳим йўналиши
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми?..»
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 30 нафари касбга ўқитилади
ЎзХДП Урганч шаҳар кенгаши, "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Халқ банк Урганч шаҳар бўлими ҳамкорлигида Урганч давлат университетида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун бизнес-тренинг ўтказилди...
“Депутат маҳаллада”
Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши депутати Ж.Рахмонқулов “Навбахор” ва “Совотобод” маҳаллаларига борди ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди...
2021 йил учун давлат бюджети: Пандемия харажатлари ва ижро кўрсаткичлари қандай бўлади?
Бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлашда депутатлар кўп эътибор бера бошлаган масалалардан яна бири бу — натижадорлик. Бу борада бюджет тизимида эндигина аниқ чора-тадбирлар кўрила бошлади, десак тўғри бўлади. Бунинг учун бюджет тизимида «Натижага йўналтирилган бюджет»ни шакллантириш ва ижросини таъминлашда жиддий ўзгаришлар қилиниши керак. Шуни ҳисобга олган ҳолда депутатларимизда Молия вазирлиги ва бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга кўплаб саволлар бўлиши, табиий...
«Ислом цивилизацияси маркази»: аждодларимиз ҳикматига янада яқинлашамиз
Ислом цивилизация маркази илмий маскан саналади. Бу ерда мунтазам равишда илмий изланишлар олиб борилади, аждодларимизнинг асарлари тадқиқ қилинади, таржималари амалга оширилади, таҳлил қилинади. Гапнинг аслини айтганда, аждодларимизга муносиб, улуғ боболаримизнинг нафаси уфуриб турган илмий муҳит яратилади...