Партия янгиликлари

ХДП фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди (видео)
Қўшма мажлисда Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов давлат ва жамият ҳаётига доир кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш жараёнида партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаол иштирокчига айланиши зарурлигини таъкидлади...

Давлат дастури: аҳоли фаровонлигини ошириш мақсад қилинган
Дастурнинг 47-бандига кўра жорий йилда ҳар бир ҳудудда биттадан туманда бюджет харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш, ушбу маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилиш учун халқ депутатлари туман Кенгашида тегишли мансабдор шасхларнинг ҳисоботини эшитиш, туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик томонидан билдирилган тадбирларга йўналтириш бўйича намунавий тартибни тасдиқлаш юзасидан норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган...

Хайрли ташаббус
Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши 13-Чўпонота сайлов округи депутати Даврон Қулмухаммедовга мурожаат тушди...

Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди
ХДП Қарши туман кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Чўлибўстон” қишлоқ фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтарига" кирган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди...

Давлат дастури: саноат, транспорт, қурилиш ва савдо соҳалари янада ривожланади
Халқ билан бамаслаҳат, уларнинг таклифлари асосида 274 банддан иборат “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури қабул қилинди. Унда давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, ташқи сиёсат ва ҳавфсизлик йўналишлари бўйича муҳим вазифалар белгиланган...

Фуқароларнинг қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги таклифлари алоҳида эътиборда
“Адвокатура фаолиятининг кафолатларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш” масаласига оид олиб борилган ўрганиш ва тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки адвокатура ҳанузгача одамлар ишончини қозонган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтга айлана олмагани, адвокатларнинг ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган ва улар томонидан сифатли юридик ёрдам кўрсатилишига халал бераётган қатор омиллар мавжудлиги маълум бўлмоқда...

ЎзХДП фракцияси ва барча даражадаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини тубдан кучайтириш чоралари белгилаб олинди
ХДП фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлисида жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан ўтказган очиқ мулоқотида билдирилган кенг қамровли таклиф-тавсиялар, шунингдек, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама этилди...

Давлат дастури: Ўзбекистон тиббиёти янги даражага чиқади
Жорий йилда 24 та соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилди. Шунингдек, ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина тизимини оммалаштириш белгиланди. Кўриниб турибдики, тиббий хизмат сифатини ошириш, бунинг учун замонавий шароит ва барча қулайликларни яратишга эътибор янада кучаяди...

ҲАМДАРДМИЗ!
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Фарғона вилоят кенгаши партиянинг Бувайда туман кенгаши раиси Ҳабибахон Тошматовага турмуш ўртоғи Минаваржон Мардоновнинг вафоти муносабати билан чуқур ҲАМДАРДЛИК билдиради.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси: мурожаатлар бўйича ташкилотларга депуатлик сўрови юборилди
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Воҳид Ҳасанов “Ибратли” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, сайловчиларнинг таклифлари олинди...

Давлат дастури борасида партиямиз фаоли Комила Каромова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди(видео)
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ” │ 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури борасида партиямиз фаоли Комила Каромова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

Фаолларимиз давлат бошқарувида
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, ХДП гуруҳи аъзоси Насиба Содиқова "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Навоий вилоят бўлинмаси раҳбари, шунингдек, вилояти ҳокими маслаҳатчиси лавозимига тайинланди...

Навоийни “тадбирларсиз” тушунайлик!
Бугунги кунда мустақил фикрлайдиган ҳар бир одам Алишер Навоийни теран ва кенгроқ англаши зарурдир. Кўпчилигимиз Алишер Навоийни яхши тушунмаймиз, тасаввуф қандай таълимот эканлигини билмаймиз. Шунинг учун ҳам шоир асарларининг туб маъносини етказиб беролмаймиз. Эҳтимол, унинг бу қайдлари кимгадир эриш туюлар. Оддий китобхонни қўя турайлик. Шоир – шоирнинг, ёзувчи – ёзувчининг ёзган нарсасини ўқимай қўйган замонда ўқувчининг дид, савия ва ички талаблари деярли унутилган бир даврда, кўпчиликнинг Навоийга қизиқиш сабаблари тўғрисида ўйласа асло зарар қилмас эди...

Асадбек қувониб қолди
Мулоқотларнинг бирида Кармана тумани, Айрончи МФЙда яшовчи Умид Тилавов 2002 йилда туғилган ўғли Асадбек буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғригани, уни даволатиш ва жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун оиланинг “қўли калталик” қилаётганлигини таъкидлади...

“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ” │ Аҳоли бандлигини таъминлаш, фаровонликни оширишда тадбиркорлар ҳам муносиб улуш қўшишмоқда (видео)
Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Саломат Шукурова фаолиятидан лавҳа

“Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёллар ҳунар ўрганмоқда
Халқ депутатлари Хоразм вилоят ва Урганч туман кенгашларидаги ЎзХДП депутатлари хайрли ташаббусга қўл уришди...

Депутат маҳаллада
Халқ депутатлари Гулистон туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Б.Шерматов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида ўзи сайланган 309-сайлов округига борди...

Фаолларимиз давлат бошқарувида
Партиямиз фаоли, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Шоира Фазилова Жиззах вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди...

Кластер тизими: миллий иқтисодиёт ривожи учун катта имкониятлар дегани
Глобаллашув шароитида барча соҳалар қаторида қишлоқ хўжалигида ҳам интеграцион жараёнлар юзага келади. Бу эса ўз-ўзидан коммуникацион тизим ва инфратузилмани тақозо этади. Ҳозирги шароитда инновацион тараққиёт йўлига ўтиш янги иқтисодий тузилма “кластер” ларни жорий этиш шу жиҳатдан аҳамиятлидир. Оддий тилда айтганда, бозор тамойилларига ўтишда кластер тизими муҳим омилдир...

Ижтимоий тадбиркорлик жамиятдаги ижтимоий адолат тамойилларини янада мустаҳкамлайди
ХДП Марказий Кенгашида “Ижтимоий тадбиркорлик жамиятдаги ижтимоий муаммоларини ҳал қилишнинг гаровидир” мавзусида онлайн шаклда давра суҳбати ташкил этилди...