Жорий йил октябрь ойида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига расман ижозат берилди.
Ўзбекистон ХДПдан Президентликка кўрсатилган бўлажак номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғиш (тўплаш) юзасидан Наманган вилоят, шаҳар ва туманларида ҳам ишлар бошлаб юборилган. Имзолар тўплаш ишларини партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда партия фаоллари амалга оширишмоқда. Бу жараёнда албатта, хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт.
Дилноза Ўринбоева,
Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси.