“Аёллар қаноти” фаоллари имзо йиғиш жараёнларида ҳам фаол
“Аёллар қаноти” фаоллари имзо йиғиш жараёнларида ҳам фаол

 

Партия тизими ва сафидаги етакчи аёллар партиямиздан кўрсатилган бўлажак номзодни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳаракатларини бошлаб юборишди. Имзо варакаларини тўлдиришда фаол, етакчи аёллар алоҳида ташаббускорлик кўрсатишмоқда. Барча ҳудудлардаги аёллар фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар, тикув цехлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида бўлиб, номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоларини йиғишмоқда.

Ўзбекистон Халк демократик партияси Тошлок тумани Заркент маҳалласи ҳудудидаги 13 - ДМТТ ва маҳалла фуқаролар йиғинида имзо йиғиш жараёни уюшқоқлик билан ташкил этилди, номзод ва унинг фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдикланган имзо варакаларини тўлдириш жараёни олиб борилмокда.

 

Исомова Мунира,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши сектори мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш