Партия янгиликлари
Маънавият ва миллий хавфсизликка тажовуз ёки ижтимоий тармоқлардан бири — TikTokдаги ахлоқсизликлар ҳақида мулоҳазалар
Тасаввур қилиб кўрайлик, ғурурсиз, ориятсиз, уятсиз бу йигитларнинг, аёллик ҳаёси, назокатини аллақачон йўқотиб бўлган тарбиясиз бу қизларнинг қилиқларини кўрган, ярамас сўзларини эшитган ёшлар, айниқса, ўсмир қизлар, болалар руҳиятида қандай бузилишлар бўлади?..
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги сиёсатнинг моҳияти ва аҳамияти беқиёс (видео)
Фирдавс Шарипов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси "Ўзбекистон 24" телеканалининг махсус кўрсатувига интервью берди.
Ҳар бир тадбир натижа бериши керак
Бугун жамият ҳаётида кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар, ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда халқнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ва ўрнида ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайёр қабулларда ҳудуд аҳолиси билан ўзаро мулоқотда бўлиб, одамлар билан дилдан суҳбатлашмоқда. Уларнинг дардларини тинглаб, елкаларига елка тутмоқда...
Аҳилликда маъно ва ҳикмат жамланган
Биламизки, ўзбек халқи азалдан юртимиздаги ўзга миллат ва дин вакилларига доимо бағрикенглик билан муносабатда бўлган. Ўз навбатида бошқа миллат ва элат вакиллари ҳам диёримизнинг ривожланиши йўлида ўз меҳнатлари билан хизмат қилмоқда. Мамлакатимиздаги мавжуд тинчлик ва барқарорлик бу ерда яшаётган турли миллатларнинг ўзаро иноқлигига асосланган...
Эътибор, эътироф аёлни руҳлантиради, янги марраларга ундайди
Биз партия ходимлари, фаоллари, депутатлар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, эҳтиёжманд аёлларнинг муаммоларини ўрганиб, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериб, бу йўналишдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш борасидаги ишларда бошқаларга намуна бўлиб, жамиятимиздаги ҳар бир аёлнинг ҳаётдан рози бўлиб, бахтли яшашига ҳисса қўшсак, уларнинг ишончни оқлаган бўламиз. Зеро, аёл бахтли бўлса, турмуш фаровон, жамият эса мустаҳкам бўлади...
Депутат футбол мусобақаси ўтказилишига ҳисса қўшди
Косонсой туманида ногирон-ампутантлар ўртасида илк маротаба республика чемпионатининг 1-тур мусобақалари ўтказилди. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Баҳодир Юсупов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритди...
"Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот (инфографика)
Ҳар ким ўз оиласида бахтли ва фаровон яшасин!
Таҳлилларнинг кўрсатишича, айрим ҳолларда кичик маиший сабаблар ҳам оилавий ажримларни келтириб чиқармоқда. Турмуши бузилган аёлларнинг 50 фоиздан ортиғи ўрта ҳол ёки кам таъминланган, яшаш шароити оғир оилалар фарзандларидир. Яна бир томони, ажрашиш ёқасида турган оилаларнинг аксарияти ёш оилалардир. Бу кўпинча ёшларимизнинг оила боқишга салоҳияти етмаганидан, қизларимизнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслигидан келиб чиқмоқда...
ЎзХДП ташкилотлари ва депутатлар томонидан хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида маълумот (инфографика)
Болаларга бахт улашамиз!
ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Х.Джалолов ҳамда Гулистон шаҳар Кенгаши депутати В.Хасановлар "маҳаллабай" ва "фуқаробай" тизими доирасида Гулистон шаҳар “Сайқал” маҳалласи худудида жойлашган 15-сонли болалар ихтисослашган мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди...
Партиямизнинг "Депутат маҳаллада" лойиҳаси Бухоро вилоятида кенг қамровли тадбирлар билан ўтказилди (видео)
Партиямизнинг "Депутат маҳаллада" лойиҳаси Бухоро вилоятида кенг қамровли тадбирлар билан ўтказилди
Ипотека бозоридаги янгича тамойиллар аҳолини ижтимоий муҳофазалашда муҳим истиқболларни очади
Инсон улғаяр экан, оила қурар экан, унинг ҳаётий эҳтиёжлари ҳам ортиб бораверади. Улар орасида энг асосийси ўз уй-жойига эга бўлишдир. Афсуски, бу орзуга етиш осон бўлмай қолди. Қурилиш материалларининг қимматлиги, тайёр уй-жойларнинг нархи осмонга сапчиб кетгани одамларнинг уй қуриш, сотиб олиш имкониятларини чеклаб қўйди. Мамлакатимиз аҳолиси сони эса йил сайин ўсиб бормоқда...
Бухорода “Депутат маҳаллада” лойиҳаси ўтказилмоқда
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Бухоро вилояти кенгаши ҳамкорлигида Жондор ва Олот туманларида “Депутат маҳалла”да лойиҳаси доирасида аҳоли билан «Маҳаллабай» ва «фуқаробай» тизимда ишларни ташкил қилиш масаласига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди...
Ижтимоий ижара кенгайтирилади
Депутат сифатида мени энг кўп ўйлантирадиган, қўлимни калта қилиб, қийнайдиган масалалардан бири аёлларимизнинг уй-жой масаласидаги мурожаатларини қаноатлантириш, десам муболаға бўлмайди...
45 мингта янги уй оилалар бахтига хизмат қилади
Албатта, бунга эҳтиёжманд бўлган аҳоли қатламининг ўткир муаммосидир. Билакс, яшаш учун бошпанаси бўлмаса, ҳеч қачон инсон тўла бахтли бўломайди. Айниқса, “кичик ватан”ли бўлиш қадрият ҳисобланадиган бизнинг халқ учун...
Меҳрибон оналар, азиз опа-сингиллар!
Байрамингиз муборак бўлсин!
8-март — Халқаро хотин-қизлар куни!

Байрамингиз муборак бўлсин!
Имтиёзли уйлар ҳақиқий муҳтожларга берилиши зарур
Шу кунга қадар аҳолини уй-жой билан таъминлашда ҳокимлар фуқароларнинг уй-жойга эҳтиёжини ўрганиб, уларнинг муаммолари, дарду ташвиши билан шахсан шуғулланмаган. Мана энди вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафта давомида янги тизим асосида, аҳолини уй-жой билан таъминлашда яратилаётган шароит ва имкониятларни одамларга маҳаллабай тушунтиради. Ҳокимлар ҳудудда уй-жой масаласи билан боғлиқ ҳолатларни чуқур ўрганиб, таҳлил қилади, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлади...
Кейинги йилларда уй-жой қуриш 4-5 баробар кўпайди
Кўплаб кам таъминланган оилаларнинг топган даромади кундалик эҳтиёжлардан ортмайди. Натижада хонадон эгалари фарзандлари келажагини ўйлаб, уй-жойини қайта қуриш ёки фарзандларини уйли-жойли қилиш учун йиллар давомида чет давлатларга бориб ишлашга мажбур бўлмоқда...
Уй-жой олиш учун имтиёзлар кенгаймоқда
Киши ўз уйига эга бўлса, ўзини бахтли ҳис қилади, кўнглида осойишталик бўлади, катта мақсадлар сари интилади. Инсон мўъжазгина бошпана соҳиби бўлса ҳам ҳаётдан рози, тўкин яшайди. Чунки одам ўз уйидан ташқарида ҳаловат топмайди. Шу маънода айтадиган бўлсак, фуқароларимизнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳал қилиш энг биринчи масала...