Президентимизнинг парламентга йўллаган бу галги Мурожаатномасида барча соҳалар қатори мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Боғча ёшидаги болаларни таълимга қамраб олиш режалаштирилганлиги ва ушбу соҳага бюджетдан 600 млрд. сўм субсидия ажратилиши ва соҳада хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилишини алоҳида таъкидланди.
Айтиш керакки, ушбу масала партиямиз дастурий мақсадлари билан ҳамоҳангдир. Чунки, Сайловолди дастуримизда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, мактабгача ёшдаги бола тарбияси билан машғул бўлгани боис ишламайдиган аёллар учун уй меҳнати ҳамда уларнинг тегишли давлат-хусусий шерикчилиги шаклларида иштирокини ривожлантириш бўйича эҳтиёжларни аниқлаш, мазкур таълим муассасаларида таълим тўловларининг ижтимоий мақбул миқдорини ҳуқуқий асослантирилган ҳолда белгилаш масаласи назарда тутилган эди. Шунга мувофиқ, бепул ҳамда имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим ва тарбия муассасалари тармоғини кенгайтириш, келгусида 6 ёшдаги болаларни мажбурий мактабгача таълим-тарбия билан қамраб олиш ҳамда мактабгача таълим муассасаларида 3 ёшдан кичик болалар учун махсус тарбия гуруҳларини ташкил этиш механизмлари бўйича таклифлар баён этилган.
Айниқса, тегишли педагогик маълумотга эга, кичик ёшдаги бола тарбияси билан машғул бўлгани боис ишламайдиган аёлларни мактабгача таълим тизимида оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатида уй меҳнатини ташкил этиш, хонадонларга бориб, мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш дастури – “Нomevisits” тариқасида уларнинг иштирокини таъминлаш мақсади ҳам кенг жамоатчиликка манзур бўлганди.
Президентимиз Мурожаатларидан келиб чиқиб, партия ўз мақсадларини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳамда самарали парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаган ҳолда амалий ҳаракатга янада астойдил киришмоқда.
Кам таъминланган оилаларнинг қобилиятли фарзандларини нодавлат мактабгача таълим ва ўрта мактабларда таҳсил олиши, жумладан, тегишли давлат-хусусий шерикчилиги шаклларини ривожлантириш бўйича процессуал механизмларини такомиллаштириш чораларини белгиламоқда.
Мурожаатномада белгиланган аниқ режаларга мувофиқ, мактаб таълими сифатини ошириш, муаллимларга яхши шароитлар яратиш бўйича ҳам иш ташкиллаш юзасидан, хусусан, болаларга ортиқча юклама бермайдиган миллий таълим дастурини яратиш ва 2021 йилда таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишда депутатлар фаоллигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
Олис қишлоқ жойларидаги мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга малакали ва бой тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш мақсадида партия тегишли моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича аниқ механизмларни қонунчилик даражасида мустахкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва парламентдаги фракцияси орқали қонунчилик ташаббуси билан чиқишга астойдил киришмоқда.
Ижтимоий соҳаларда, хусусан таълим тизимида фаолият юритаётган электоратимиз вакиллари дастурий мақсадаримизнинг Президент Мурожаатномасида янада ёрқин ва теран ифодаланганини эътироф этишмоқда.
Мўътабар ҚОЗИЕВА,
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раисининг ўринбосари.