Сайлов демократиянинг энг ёрқин белгиси ва асосини ташкил этади десак хато бўлмайди. Хаммамизга маълумки бу йил мамлакатимизда сиёсий йил, сайлов йилидир, Президентлик учун тенг ҳуқуқли асосда партиялар ўртасида ҳокимият учун курашлар бошланади. Бундай жараёнларда мамлакатимиз ёшларининг фаол қатнашишлари катта аҳамиятга эга, сабаби юртимиз аҳолисининг қарийб олтмиш фоизини ёшлар ташкил этади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлари ёшлар билан билан учрашувлар ва мулоқотлар олиб бормоқда. Шундай тадбирлардан бири ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 13-август санасида Тошкент шаҳар кенгашининг мажлислар залида ташкил этилди. Тадбирда йиғилган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди, партиядан сайланган депутатлар чиқишлари ва улар ўртасида фикр алмашишлар давом этиб учрашув кўтаринки руҳда ташкил этилди. Бундай тарғибот ишлари шаҳримизнинг барча туманларида ташкил этилмоқда.
Адҳам Мамаджонов,
ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири.