Партиядошларимиз солиқ хизмати ходимларини касб байрами билан табрикладилар
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари томонидан 12 август — Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни муносабати давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида фидойилик билан меҳнат қилаётган Наманган вилоят ва шаҳар солиқ қўмитаси ходимларидан бир гуруҳи касб байрами билан муборакбод этилди.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз солиқчилар!
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши