Партия янгиликлари

ННТ ва давлат бошқаруви органлари бир бўлса...
Эндиликда Парламент комиссияси таркибида фаолият юритмоқдаман. Албатта, бу катта масъулиятдир. Ҳозирдан ўзимга бириктирилган ҳудуддаги ННТлар билан доимий семинарлар ўтиш, танловлар ҳақидаги ахборотларни уларга вақтида етказиш, лойиҳаларни тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар ташкил этишни кўнглимга тугдим...

Оилани, рўзғорни тоза ва саришта тутишга аввало, биз масъулмиз
Азиз аёллар! Келинг, ўзимизга ўзимиз савол билан мурожаат этайлик: Бугунги синовли кунларда уйда қолиб, ўз олдимиздаги оддий бурч ва вазифаларни қай даражада адо этаяпмиз?..

Қорақалпоғистонлик депутатларимиз аҳоли билан бирга
14-"Чибукли" ҳамда 15-"Шўрахон" сайлов округларидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари З.И.Абдуллаева, С.Гичгелдиевалар Тўрткул туманида кам таъминланган, боқувчиси йўқ фуқаролар ҳолидан хабар олишдилар ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди...

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди
“Эзгулик йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилаётган акция давомида ЎзХДП Нурота туман Кенгаши депутати А.Ҳайдаров бир қатор хайрли ишларга қўл урди. У ўзи сайланган ҳудуддаги болажонларга бепул эртак китоблар тарқатди...

«Қишлоқ жойда яшаш инсонни ҳуқуқдан маҳрум қилиши мумкин эмас». ХДП депутати айрим ҳудудларда ҚВПларни қайта ташкил этишни сўради
Олис, чекка қишлоқларда тиббий хизматни ташкил қилиш қийин, буни тушуниш мумкин. Бюджет имкониятлари ҳам чекланган, бу ҳам тушунарли. Лекин биз чекка қишлоқлардаги тиббий хизмат муаммоси ҳақида гапирарканмиз, фақатгина бирламчи тиббий ёрдамни чидаса бўладиган даражада йўлга қўйишни назарда тутяпмиз. Шароити қийин жойда яшаётгани учун опа-сингилларимиз айбдор эмаску, тўғрими?..

Биргамиз, бир-биримиз учун масъулиятли бўлайлик!
Партия гуруҳлари аъзолари дорихоналарда сотилаётгган дори-дормонларнинг нарх-наволари устидан депутатлик назорати олиб бормоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари нархини сунъий равишда ошириб олмаслик чоралари кўрилмоқда...

ЕОИИ билан интеграциялашув жараёнлари парламент эътиборида
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти ва ЕОИИга интеграциялашув жараёнларида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётимизга таъсири комплекс ўрганишни талаб этади. Шу туфайли ҳам Қонунчилик палатасида, партиялар фракциялари ва қўмиталарда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан бу борада амалга оширилган зарур чора-тадбирлар тўғрисида, тегишли таҳлилий материаллар ва хулосалар билан танишишга бўлган қизиқиш катта...

Қонун лойиҳалари онлайн видеомулоқот тарзида кўриб чиқилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг бугунги йиғилиши илк бор онлайн видеомулоқот шаклида ўтказилди...

Уйда қолинг, оилангизни, жамиятни асранг!
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу вирус 60 ёшдан ошганларга ва иммунитети паст инсонларга тезроқ юқади. Уйимизнинг чироғи бўлган ота-оналаримизни, бобо, бувиларимизни асраш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда...

Биз ҳамжиҳатмиз коронавирусни бирга енгамиз!
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ҳамда партиянинг Жиззах шаҳар кенгаши ҳамкорликда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлар иштирокида “Коронавирусни бирга енгамиз!” хайрия акцияси ташкил этди...

Вирус ижтимоий барқарорлик ва бирдамликка рахна солмасин
Фақат давлат идоралари, тиббиёт ходимларининг ўзигина хавфли вирусга қарши кураша олмайди. Касалликка чалинганлар қанчалик даволанмасин, юқтириб олувчилар кўпаяверса, ҳолат ёмонлашаверади. ОАВ орқали эшитяпмиз, айрим давлатларда вазият назоратдан чиқиб кетяпти, вирус етиб бормаган кўча ва мавзелар қолмади ҳисоб. Ҳар биримиз хулоса чиқаришимиз керакки, давлат билан халқ бирлашиб ҳаракат қиладиган, бир-биримизга яқиндан ёрдам берадиган ҳақиқий синов даври бошланди...

Депутат Шербек Буранов ташаббуси билан иккита қишлоққа трансформатор ўрнатилди
65-Зиёвуддин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Шербек Бурановнинг бевосита кўмагида Пахтачи тумани Чоргуша маҳалласида жойлашган ТП-П-492/100 кВА га қўшимча КТПМ-100/10 кВ трансформатор пункти ўрнатилди...

Бир ёқадан бош чиқарсак, ҳар қандай синовни енгамиз
Аҳоли ўртасида коронавирусга қарши курашиш, касаллик тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича кенг кўламда тарғибот ишлари олиб борилмоқда...

Сенатор коронавирусга қарши курашга муносиб ҳисса қўшмоқда
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси М. Қодирхонованинг Янгийўл шаҳри ва Зангиота туманига уюштирилган ушбу сафари давомида кўплаб эҳтиёжманд ва ёлғиз инсонларнинг холидан хабар олинди, моддий ва тиббий ёрдам кўрсатилди, антисептик воситалар ҳам тарқатилди...

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда
Наманган шаҳридаги “25-Сардоба” сайлов округи депутати А.Азимов “Маърифат” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг уй-жой олишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатларини ҳал қилишга киришди...

Озиқ-овқат маҳсулотларини сунъий оширишга йўл қўйилмайди
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Сабуржон Аллаяров ўз сайлов округи ҳудудидаги савдо дўконларидаги нарх-навони ўрганиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий равишда оширмаслик ҳақида керакли тушунчалар берди...

Бирдамликда гап кўп, коронивирусни биргаликда енгамиз!
Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражапов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шуҳрат Эргашев партия фаоллари билан бирга “Хайраобод” ва “Ибн Сино” маҳаллаларига борди...

Ҳар бир инсон меҳрга, эътиборга лойиқ
Тошкентда Ўзбекистон ХДП Учтепа туман кенгаши томонидан "Ҳар бир инсон меҳрга лойиқ" акцияси доирасида 67 нафар муҳтож оилалар хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди...

Жарқўрғон туман кенгаши депутати Алишер Маматмуродов хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар ҳолидан хабар олди
Депутат кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди...

ЎзХДП депутатлари махсус хизмат машиналарига йўл бермаганлик учун жарималар миқдори оширилишига қаршилигини билдирди
Кейинги масала: қонун ташаббускорлари хориж давлатлари, жумладан, Сингапурда жарималар биздагидан юқори эканини пайқабди. Лекин у давлатда аҳолининг ўртача даромади қанча-ю бизда қанча?..